• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Халқаро экспертлар: “Ўзбекистон тажрибаси ибрат олишга лойиқ”

10 сентябрь куни Истанбул шаҳрида “Ҳеч ким четда қолмайди: имконияти чекланган аёллар ҳамда ёшларнинг ҳуқуқларини таъминлаш” мавзуида уч кунлик семинар иш бошлади. ЮНФПАнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича минтақавий офиси томонидан уюштирилган мазкур анжуманда давлат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти вакиллари, имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар имконияти чекланган аёллар ҳамда ёшлар ҳаётда кўп тўқнаш келадиган ва узвий боғлиқ муаммолар ҳамда чақириқларни муҳокама қилишди.

 

Ушбу семинарда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова бошчилигидаги делегация иштирок этди.

 

Семинарда вакилларимиз Ўзбекистон Республикасининг яқинда кучга кирган “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш механизмларида мазкур муаммоларнинг ечимига ҳам алоҳида аҳамият қаратилганини қайд этишди. Бу борада илғор тажрибалар ва халқаро талаблар изчил ўрганилгани таъкидланди. Шунингдек, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ЮНФПА вакилларига хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олишда секторлараро ҳамкорлик тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар билдирилди.

 

Хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилиш, жабрдийдаларга кўрсатиладиган хизматлар ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан олиб бориладиган ишлар ҳақида аҳоли, айниқса, имконияти чекланганларнинг хабардорлигини ошириш бўйича лойиҳа тақдимоти эса йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Халқаро экспертлар Ўзбекистоннинг бу борадаги тажрибаси ривожланаётган давлатларнинг аксарияти учун намуна бўла олишини алоҳида айтиб ўтишди.

 

Анжуман сўнгида имконияти чекланганларнинг репродуктив ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг турли хизматлардан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтириш бўйича тавсиявий характерга эга бўлган чора-тадбирлар белгиланди.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар хизмати.

 

 

 

Жаҳон глобал статистикасига кўра:

  • имконияти чекланган аёллар дунёдаги барча хотин-қизларнинг 19,2 фоизини ташкил қилади. Бу жаҳондаги ҳар бешинчи аёл ногиронлиги бўлган шахс, дегани;

 

  • дунёда 180 — 220 миллион нафар атрофида имконияти чекланган ёш бор. Уларнинг аксарият қисми ривожланаётган давлатларда яшайди;

 

  • имконияти чекланган хотин-қизлар ва ёшлар ҳали-ҳамон оилани режалаштириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, репродуктив ҳамда жинсий саломатлик масалаларида турли-туман тўсиқларга дуч келишмоқда;

 

  • стигматик дунёқараш, тақиқлар, нотўғри ёндашув ва очиқ ахборот маконининг мавжуд эмаслиги бугунги кунда ҳам имконияти чекланган инсонларнинг худди сизу биз каби яшашига тўсқинлик қилмоқда. Ва биз кучларни бирлаштирган ҳолда уларга мадад қўлини чўзишимиз керак.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech