• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Халқаро қизлар кунини халқ аро байрам қилдик!

Бугун — Халқаро қизлар куни! Ушбу кун БМТ Бош Ассамблеяси қарори билан 2012 йилдан буён бутун дунёда кенг нишонланиб келинмоқда. Мазкур сананинг таъсис этилиши эса қизларнинг камситилишини олдини олиш, уларнинг ижтимоий муаммоларига жамоатчилик эътиборини каратишдек эзгу мақсадни кўзда тутади.

 

“Ҳар бир заковатли қиз — мамлакат устуни”, десак, асло муболаға эмас. Зеро, маърифатли, юксак ахлоққа эга қизларимиз сабаб жамиятимизда соғлом оилалар қурилмоқда, баркамол фарзандлар туғилиб, улғайяпти. Етакчи аёллар сафи ҳам тобора кенгайиб бораётир.

 

“11 октябрь — Халқаро қизлар куни”ни кенг нишонлаш мақсадида республикамиз бўйлаб Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида турли-туман тадбирлар, анжуманлар, икки ёки уч авлод учрашувлари, семинар-тренинглар, спорт мусобақалари уюштирилди.

 

 

 

 

 

“Қиз бор уйнинг файзи бўлак”, “Қизлар маҳалланинг кўрки, безаги” “Муваффақиятга эришиш сирлари” шиори остида “Авлодлар учрашуви”, “Қизларни оила қуришга тайёрлаш”, “Қариндошлик никоҳлари хамда эрта никоҳнинг салбий оқибатлари” номли турли маънавий-маърифий, маданий-тарғибот тадбирлари қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга катта ҳисса қўшди.

 

Шунингдек, жойларда “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони соҳибалари, мустақиллик йилларида мамлакатимизнинг турли-туман юксак мукофотлари билан тақдирланган аёллар, “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти соҳибалари, шоир ва ёзувчилар, маданият ходимлари, спортчилар, ёш тадбиркорлар, ҳунарманд қизлар ҳамда илмий тадқиқотчи ёш олималар ва бошқа фаол ёшлар билан ижодий учрашувлар ўтказилди. Ногирон қизлар ҳолидан ҳам хабар олиниб, уларнинг кўнгилларига байрам шукуҳи олиб кирилди.

 

Ўқувчи ҳамда талаба қизлар ўртасида “Қизларжон”, “Миллий либос — маънавиятимиз кўзгуси”, “Зулфия издошлари”, “Тўмарис издошлари”, “Ёр-ёр” ва “Алла” фестиваллари, танловлар ҳамда акциялар, спорт мусобақалари ҳам ташкил этилди.

 

Тарғибот тадбирларига қарийб 250 мингга яқин қизлар қамраб олиниб, барчаси оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб борилди. Қолаверса, интернетнинг ўзбек сегментида бу кунга бағишланган махсус хэштеглар ҳам уюштирилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ор-номус, ҳаё, иффат, садоқат ҳамда вафо, меҳр ва муҳаббат тимсоли бўлган, ҳаётимизга гўзаллик, умримизга мазмун бағишлаб турган қизларимиз бор экан, хонадонларимиздан файз, тотувлик, кўнглимиздан хотиржамлик, қувонч ҳамда улуғвор орзулар асло аримайди.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси жамоаси барча қизларни бугунги сана билан самимий табриклайди! Ҳамиша бор бўлинглар, эзгу орзуларингиз доимо ушалаверсин

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech