• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ХОНЛИК КЎРГАН ХОРАЗМДАН ХАБАРЛАР

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан жорий йилнинг июл ойида давомида (жадвал асосида) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий мажлис Сенатининг 20 ялпи мажлисида йўналтирган топшириқлари ҳамда Хотин-қизлар қўмиталари фаолиятини оддий, содда ва халқчил бўлишини таъминлаш, тизимнинг низомий вазифаларини бажаришдаги, аҳоли, хусусан хотин-қизлар турмуш тарзини яхшилашдаги таъсирини кучайтириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бир қатор амалий тадбирлар мажмуини ўтказишни режалаштирди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсадлар:


1. Хотин-қизлар қўмиталари раҳбарларининг оддий, содда, халқчил ва самарали фаолият юритишининг механизмларини жорий этиш.


2. Аёллар реабилитация маркази, Аёллар маслаҳатхонаси, Қизлар саломатлик маркази, Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази, Маҳалла идораси каби ижтимоий тузилмаларнинг фаолиятини кўриш, Беш ташаббуснинг 5-йўналиши - аёлларни иш билан таъминлаш ва уларга кредитлар бериш ҳолатлари билан танишиш, кўрсатма ва тавсиялар бериш.


3. Ҳудуддаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари билан юзма-юз суҳбатлар ўтказиш, уларни ижтимоий-сиёсий фаолликка чақириш, масъулиятини кучайтириш, муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш. Шунингдек, совриндорларни, мукофотга даъвогарлик қилган номзодларни, ҳудуддаги ижтимоий ёрдамга муҳтож, имконияти чекланган, фаол бўлмаган ёш қизларни “Қизларжон” клуби атрофида бирлаштириш, улар ўртасидаги ўзаро дўстона муносабатларни ўрнатиш.


4. Ҳудудлардаги хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллигини ошириш, сайловолди ҳаракатларни мувофиқлаштириш, хотин-қиз номзодлар сонини ва аёлларнинг овоз бериш жараёнларидаги иштирокини кучайтириш борасида ҳамкорлар билан олиб бориладиган ишларни белгилаш.


5. Хотин-қизлар қўмитасининг сайёр қабулини ташкил этиш ва мурожаатларни ўз вақтида ҳал этиш.

 

 

Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech