• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Хоразм вилоятида хотин-қизларнинг инновация ҳафталиги  “INNOWOMENWEEK” бўлиб ўтди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан хотин-қизларнинг инновацион  лойиҳаларини жорий этишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш,  тадбиркорлик ҳамда ихтирочилик фаолиятига кенг жалб қилиш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг фаолиятларига инновацион ёндашувни жорий қилиш мақсадида  27 май – 1 июнь кунлари “INNOWOMENWEEK” Хоразм вилояти хотин-қизларининг инновация ҳафталиги ўтказилди.

Хоразм вилоятида ўтказилган “INNOWOMENWEEK” ҳафталиги доирасида Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида “MEDICALWOMENUZ” форуми, кўргазма ва ўқув семинари, Тошкент Ахборот технологиялари университетити Урганч филиалида “TECHNOWOMENUZ” форуми, кўргазма ва ўқув семинари, Хоразм Маъмун Академияси ва Урганч давлат университетида “AGROWOMENUZ” форуми, кўргазма ва ўқув семинар ташкил қилинди.

 

“MEDICALWOMENUZ” форумида хотин-қизларнинг тиббиёт ва фармацевтика соҳаларида эришаётган ютуқларини таҳлил қилиш, соҳадаги янгиликлар, инновацион техника ва технологиялардан хабардорлигини ошириш бўйича ишлар амалга оширилди.

 

“TECHNOWOMENUZ” форумида муҳандис ҳамда дастурчи хотин-қизларни салмоғини ва илмий-техник салоҳиятини ошириш, уларни саноат ва  ахборот коммуникация технологиялари соҳаларига кенг жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

 

“AGROWOMENUZ” форумида хотин-қизлар томонидан аграр соҳада амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича олинган натижалар таҳлил қилиниб, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашни ривожлантириш, уларни экспортга йўналтириш ҳамда соҳага инвеcтициялар жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси тизимида фаолият юритаётган мутахассис хотин-қизлар учун "Ахборот коммуникация технологиялари" бўйича ўқув курси ташкил қилинди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech