• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Хотин-қизлар қўмитаси бир гуруҳ аёлларни АҚШга юбормоқда

15-28 май кунлари Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан бир гуруҳ аёллар “OPEN WORLD” дастури орқали Америка Қўшма Штатларининг Род-Айленд штатига ўқув-курсларига юборилмоқда.


Ўзбек хотин-қизларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида тажриба алмашинув соҳасидаги келишув Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаевани жорий йилнинг февраль ойида Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган музокараларида эришилган.

 

Жорий йилнинг 10 май санасида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси биносида мазкур дастур бўйича таҳсил олгани кетаётган аёллар билан сафар олди давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбат жараёнида Дастурнинг мақсадларидан ташқари, ўзбек маданиятининг серқирра жиҳатлари, ўзбек аёлларининг кенг имкониятларини ўзида акс эттирган “ўзбек тажрибаси”ни АҚШдаги ўқув курс давомида кенг намойиш қилиш масаласи юзасидан атрофлича фикрлар алмашинилди.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech