• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Хотин-қизлар қўмитаси нимага асосланиб суд залидан аёлларни озод қилишга кўмаклашмоқда? (+видео)

Сўнгги вақтларда оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси жиноят содир этган аёлларнинг муддатидан аввал озодликка чиқиши учун кафолат хати билан ёрдамлашаётгани ҳақидаги хабарларнинг гувоҳи бўляпмиз. Айнан қўмитанинг кафилликка олиши туфайли жиноятда айбланган аксарият аёлларнинг жазо турлари эса енгиллаштирилмоқда. Қизиқ, Хотин-қизлар қўмитаси нимага асосланиб аёлларга кафолат хати ёзиб беради? Кафолат хати оғир жиноятчиларга ҳам бериладими? Аёллар кафолат хати билан озодликка чиқиши учун нима қилиши лозим?

 

Мазкур саволларга аниқ жавоб олиш мақсадида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари Гулнора Маъруфовага мурожаат қилдик.

 

Гулнора Маъруфованинг маълумот беришича, Хотин-қизлар қўмитаси ва Олий суд ўртасида меморандум имзоланган. Ушбу меморандумга кўра, Хотин-қизлар қўмитаси кафолат хати ёрдамида жиноят содир этган аёлларнинг жазо ўташ муддатларини қисқартиришга кўмаклашади. Шунингдек, қўмита озодликка чиққан аёлни назорат остига олиб, уни иш билан таъминлашда ҳам мадад қўлини узатади. Кафолат хати, одатда, биринчи бор адашиб жиноят содир этганларгагина берилади ва бунда унинг оилавий шароити, фарзандларининг ёши, саломатлиги ҳам инобатга олинади. Жазо муддатини қисқартириш аксар ҳолларда 10 йилдан ортиқ муддатда жазо ўтаётган катта ёшли аёлларга қўлланилади.

 

Хотин-қизлар қўмитаси кафолат хатидан ташқари аёлларнинг суддаги ҳимояси учун текин юридик маслаҳатлар ҳам бериб боради.

 

Тўлиқ маълумотларни қуйидаги видеорепортаждан олишингиз мумкин.

 

 

 

Манба: ЎзА.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech