• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Хотин-қизлар қўмитаси ННТлар иштирокида республика аёллар форуми иш бошлади

26 февраль куни Тошкент шаҳридаги “Wyndham” меҳмонхонасининг «Silk Road B» конференциялар залида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан аёлларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги мавқеини мустаҳкамлаш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилотлар иштирокида республика аёллар форуми иш бошлади.

 

Форумнинг мақсади хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, бу борада фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлашдан иборат.

 

Тадбирда давлат ташкилотлари ва вазирликлар, ННТ вакиллари, худудий Хотин-қизлар қўмиталари тузилмалари ходимлари, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этади.

 

Хотин-қизлар қўмитаси томонидан БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбир доирасида ННТ вакиллари иштирокида бир қатор масалаларни муҳокама қилиш кўзда тутилган. Тадбир давомида ННТларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган ҳамкорлик дастури ишлаб чиқилади ҳамда муҳокама қилиниб тасдиқланади.

 

Бундан ташқари Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси қошида жамоатчилик асосида фаолият олиб борувчи “Нодавлат нотижорат ташкилотлар Клуби”ни ташкил этилиб, унинг фаолият йўналишлари белгилаб олинади.

 

Мазкур Клуб зиммасига ННТлар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш, ўзаро тажриба алмашиш, ижтимоий хизматларни мувофиқлаштириш, аёллар ва болалар масалаларида дуч келаётган муаммоларда ННТларнинг ролини ошириш вазифаси юкланади.

Форумнинг биринчи кунида аёллар соҳасида фаолият олиб борувчи нодавлат нотижорат ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқилиши бўйича давра суҳбати ташкил этилди. Иккинчи кунида ишлаб чиқилган муҳим натижалар бўйича, кенгайтирилган таркибда (давлат ташкилотлари, вазирликлар, ННТлар, халқаро ташкилотлар иштирокида) тақдимотлар ва муҳокамалар бўлиб ўтади.

Форум якунида хотин-қизлар соҳасида фаол бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлар раҳбарлари тақдирланади.

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech