• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Хотин-қизлар қўмитаси онаси бетоб бўлган қизларнинг ҳолатини ўрганди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси вакиллари “Озодлик” Радиоси орқали қўйилган “Ҳеч нарсага қизиқиш йўқ, онам яшасалар бўлди...” мавзусидаги мақола юзасидан Ситора ва Нозима яшайдиган хонадонга бориб,, муаммони атрофлича ўрганди. Унга кўра, ҳақиқаттан ҳам бу қизларнинг онаси саратон касалига чалинган. Ҳозирда Тиббиёт академиясида навбатдаги даво муолажасини олмоқда, Қўмита даволаниш учун дори-дармонларини ўз вақтида етказилиб берилишини назоратга олди.

 

Ситора ва Нозим бугуннинг ўзидаёқ ёзги-қишки кийим-кечак билан таъминланди. Таътилдан сўнг мактабга ўз вақтида тўлиқ таьлим олиш учун шароитлар яратилди.

 

Хонадоннинг табиий газдан қарздорлиги саховатпеша инсонлар томонидан тўлаб берилди. Ҳозирги кунда қизлар бувиси қарамоғида.

——
Хотин-қизлар қўмитаси доимий равишда аёлларни қийнаётган муаммоларни баҳоли қурат ҳал қилишда давом этмоқда ва бунинг учун "1146" ёки +9712394042 Ишонч телефонларини ҳам ишга туширган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech