• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Хотин-қизлар қўмитаси “Соғлом ҳаётга қадам ташла” акциясида иштирок этди

Хотин-қизлар қўмитаси аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш, тўғри овқатланиш ва жисмоний фаолликни ошириш мақсадида қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Соғлом ҳаётга қадам ташла” акциясини ўтказиб келмоқда.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида ташкил этилган “Саломатлик майдончалари” тадбири Юнусобод тумани тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан қўмита ходимлари иштирокида махсус антропометрик ўлчов ва соғлом овқатланиш тамойилларига доир сўровномалар ўтказилди.

 

Бунда иштирок этиш истагини билдирган ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, махсус сўровномалар тўлдирилди. Сўровномалар натижасига кўра, саломатлик кўрсаткичлари аниқланиб, мутахассислар томонидан зарур тавсиялар берилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech