• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бугунги куннинг долзарб муаммоси

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида “Хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бугунги куннинг долзарб муаммоси” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.


Жорий йилнинг 14 март куни Бухоро вилоят драма театрида вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида “Хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бугунги куннинг долзарб муаммоси” мавзусида илмий-амалий конференциси бўлиб ўтди.


Конференцияда Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари М.Нурматова, Ички ишлар вазирлиги Ҳуқубузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи А.Исмоилов, вилоят ҳокими Ў.Барноев, вилоят ҳотин-қизлар қўмитаси раиси, туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитаси раислари, маҳаллалардаги хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар, туман-шаҳар маҳаллаларининг профилактика инспекторлари, психологлар, имом хатиблар иштирок этишди.

 

Конференция дастурига асосан вилоят ҳокими Ў.Барноев хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, Бухоро вилоятини хотин-қизлар жиноятчилигига бутунлай барҳам берилган ҳудудга айлантириш, бунинг учун вилоят соҳа ходимларида билим, имконият, салоҳият етарли эканлиги ҳақида гапирди.

 

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари М.Нурматова хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга янгича ёндошув механизми тўғрисида иштирокчиларга тушунчалар бериб, маҳаллада иш олиб борувчи барча ҳамкор ташкилотларнинг масъуллари, хусусан хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар, профилактика инспекторлари ҳамда психологларнинг бирдамликда иш олиб бориши зарурлиги ҳақида сўз юритди.

 

Вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Ибрагимова томонидан ҳафтада фақатгина пайшанба куни эмас, ҳафтанинг 7 кунини ҳам жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни деб эълон қилиш таклиф қилинди.

 

Конференция иштирокчиларига Вилоят ҳокимлиги бюджети ҳисобидан жорий қилинган янги лавозимларга яъни 17 нафар хотин-қизлардан иборат маҳаллаларда иш олиб борувчи профилактика инспекторлари таништирилди.

 

ИИВ ҳамда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, психологлар, мутахассислар ҳамда конференция иштирокчилари томонидан хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича билдирилган таклифлар амалиётга татбиқ этиш борасида келишиб олинди.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech