• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

“Хотин-қизлар спорт ҳафталиги”нинг илк кунларида 200 минг нафарга яқин хотин-қизлар иштирок этди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан 2019 йил 11-16 февраль кунлари “Хотин-қизлар спорт ҳафталиги”деб эълон қилинди.

 

Мазкур спорт ҳафталиги доирасида жорий йилнинг 11-13 февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда эрталабки оммавий бадантарбия машқлари ҳамда спортнинг ўйин турлари (футбол, баскетбол, волейбол, стол тенниси, бадминтон, шахмат-шашка, гимнастика) бўйича тадбирлар ўтказилди.

 

Ҳафталик доирасида фаол бўлмаган, спорт билан шуғулланмайдиган ҳамда уюшмаган хотин-қизлар қамраб олинади. Жумладан, 11-13 фераль кунлари Ўзбекистон Республикаси бўйича ўтказилган 1 210 та спорт ва бадантарбия тадбирларида 200 минг нафарга яқин хотин-қизлар иштирок этди.

 

Ҳафталик доирасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритиб келаётган хотин-қизлар иштирокида ҳам тадбирлар ўтказилиб, унда 110 нафар хизматчи аёллар қамраб олинди.

 

Спорт ҳафталиги 16 февраль кунига қадар давом этади. Барчангизни унда фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech