• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Хотин-қизлар учун бизнес форум ташкил этилди

Тошкентда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Мудофаа вазирлиги ҳамкорлигида “Ҳарбийларнинг оилаларини тадбиркорликка йўналтириш – иқтисодий муваффақият пойдевори” мавзуида тадбиркор хотин-қизлар иштирокида бизнес-форум ўтказилди. 

Унда давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари, тадбиркорлар фаол иштирок этди.

Форум мамлакатимизда хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун яратилган шарт-шароитлар ва имтиёзларни ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ўртасида тарғиб қилиш, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини оилавий ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб, қилиш давлатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда фаол тадбиркор хотин-қизлар сонини кўпайтириш, хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаоллигини ошириш мақсадида ўтказилди.

Форумда хотин-қизлар тадбиркорлигини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан амалга оширилаётган ишлар, Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва тижорат банклари томонидан ажратилаётган имтиёзли кредитлар, тадбиркорларни ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунлар, шунингдек, “Ҳунарманд“ уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилаётган “Устоз-шогирд“ тизимига асосан хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган масалалар юзасидан мулоқот ташкил этилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech