• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Конвенция ижроси Ўзбекистонда

Бугун  Wyndham Tashkent меҳмонхонасида вазирлик ва идора масъул ходимлари иштирокида Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Конвенция ижроси юзасидан мамлакатда олиб борилган ишлар муҳокамасига бағишланган учрашув ўтказилди.

 

Ҳаётимиз асоси, кўрки ва миллатимиз келажаги аёл бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Бугунги кунда ўз ақли, билими ва истеъдоди, меҳнатсеварлиги ва шижоати билан ҳаётнинг ҳал қилувчи соҳаларини тебратиб – бу оила бекалиги бўладими, давлат ва жамият бошқаруви, тиббиёт таълим-тарбия, маданият илм-фан тараққиёти бўладими, фермерлик ҳаракати ва касаначилик, кичик бизнес тадбиркорлик бўладими мана шундай мураккаб вазифаларни аёллар самарали адо этиб келмоқдалар.

 

Бугунги кун аёлининг илми, иқтидори, заковати ижодкорлиги, яратувчанлиги дунёни яна бир карра лол қолдирмоқда. Ўзликни англаш, баркамол шахсни вояга етказиш, соғлом турмуш тарзини яратиш, тарихий қадриятлар, миллий анъаналар давомийлигини таъминлаш, хатто жамиятни демократлаштириш каби глобал муаммоларни аёлсиз, унинг иштирокисиз тасаввур этиш қийин.

 

Хотин- қизларнинг тенг ҳуқуқли бўлишига эришиш йўлида 1979 йил 18 декабрда муҳим қадам қўйилган эди. Шу куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш туғрисидаги Конвенцияни қабул қилди.

 

30 та моддадан иборат бўлган Конвенцияда, барча хотин-қизларнинг тенг ҳуқуқларини таъминлашга йўналтирилган халқаро-ҳуқуқий шаклдаги тамойиллари ва чоралари аниқлаб берилган.

 

Ўзбекистон Республикаси мазкур конвенцияни 1995 йилда қабул қилган ва  Конвенциянинг ижроси юзасидан Республикамизнинг 5 та даврий маърузаси  БМТнинг CEDAW қўмитасида  муҳокамала қуйилиб, хотин-қизларнинг холатини янада яхшилаш бўйича зарур тавсиялар бериб келинган.

 

Маълумки, 2019 йил  ноябрь ойида  Ўзбекистон Республикаси томонидан  БМТнинг  CEDAW қўмитасида (Женева ш.)  Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш Конвенциясининг бажарилиши бўйича  6-даврий маърузаси тақдим этилади.

 

БМТнинг хотин-қизларга нисбатан камситишнинг ҳар қандай шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Конвенцияси қоидаларини бажариш юзасидан 5-даврий  маърузасини кўриб чиқиш якунларига кўра CEDAW Қўмитаси тавсияларини бажариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Миллий ҳаракатлар режаси қабул қилинган.

 

Бугун учрашувда жамият ривожида аёлларнинг ўрни, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратилган қонунлар яратилиши, фидойи, юксак салоҳиятли, изланувчан, билимдон, ўз касб-корининг устаси бўлган хотин-қизларнинг жамият ижтимоий ҳаётидаги фаоллигини ошириш, хотин-қизларнинг ҳуқуқий, ижтимоий, маданий манфаатларини муҳофаза қилиш, уларнинг фаолиятига ҳалақит бераётган тўсиқларни бартараф этишнинг ахволи бўйича фикр юритилди.

 

Шунингдек, хотин-қизларнинг бандлиги масаласини ҳал қилишга кўмаклашиш, меҳнат қилиш ва дам олишларини ташкил этиш каби масалаларга бўйича фикр алмашилди.

 

Қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, шунингдек, ёшлар тарбиясига қаратилган ишларнинг натижалари муҳокама этилди.

 

Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech