• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Ўқишди, уқишди, энди — амалий ишга

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва унинг доирасида қабул қилинган давлат дастурлари аҳоли, айниқса, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш борасида янги стратегик ёндашувни бошлаб берди.

 

Республиканинг иқтисодий, ижтимоий ҳаётида шиддат билан юз бераётган ўзгаришлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар шароитида Хотин-қизлар қўмитаси ва унинг қуйи бўғинларининг иш усуллари ҳам тубдан ўзгариб бормоқда.

 

Жамиятни демократлаштириш, давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шерикликни янада ривожлантиришга кўмаклашиш соҳасида хотин-қизлар қўмиталари олдига қўйилаётган вазифаларнинг муваффақиятли ҳал этилиши кўп жиҳатдан кадрларнинг профессионал тайёргарлиги даражасига, билими ҳамда салоҳиятига боғлиқ.

 

Хотин-қизлар қўмиталари олдига қўйилган вазифаларни ҳал этишда кадрлар ва фаолларнинг масъулиятини кучайтириш, кадрлар потенциалини шакллантириш ва тайёрлаш, улардан самарали фойдаланиш соҳасида асосий йўналишлар ҳамда устувор вазифаларни белгилаб олиш бўйича Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг кадрлар билан ишлаш Концепцияси қабул қилинган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сонли “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонида ҳам давлат органлари ва ташкилотларда ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда уларнинг билимларини ошириб боришнинг замонавий усулларини жорий этиш, мустаҳкам ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, бунда хорижий давлатларнинг бу борадаги ижобий тажрибаларидан самарали фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси USAID ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида марказий аппарат ходимлари учун семинар-тренинг ташкил этди.

 

 

 

Мазкур тренингда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан 2019 йил 21 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида белгилаб берилган вазифаларни сўзсиз бажариш мақсадида хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини тизимли ташкил этиш, Ўзбекистондаги ҳуқуқий ислоҳотларда Хотин-қизлар қўмиталарининг ўрни, Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида миллий ва халқаро ҳужжатлар (Аёлларга нисбатан камситишларнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Конвенция ва уни амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракат режаси, Пекин декларацияси ва ҳаракатлар платформаси) ижросини таъминлаш бўйича ҳамда амалий машғулотлар ўтказилади.

 

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг жорий йил 3 сентябрдан кучга кирган “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ҳамда “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунлари мазмун-моҳияти ҳам иштирокчиларга етказилди.

 

 

Юқоридаги каби ўқув-тренинглар тизимдаги кадрлар малакаси ва салоҳиятини ошириш, уларнинг етарли тажриба ҳамда малакага эга бўлишларига хизмат қилибгина қолмай, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли, айниқса, хотин-қизларга етказиш ҳамда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

 

Шунингдек, ёш, истиқболли ходимларни қўмита тизимидаги турли лавозимларга босқичма-босқич тайёрлаб бориш мақсадида ижтимоий-сиёсий фаол, етарли билим ва малакага ҳамда юқори фикрлаш қобилиятига эга кадрлар захирасини шакллантиришда ўз самарасини беради.

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раҳбарияти кўмагида Юристлар малакасини ошириш институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси профессор-ўқитувчилари томонидан ўтказилган бу каби тренинглар келгусида Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари ва фаоллари ўртасида тизимли равишда ташкил этилиши режалаштирилган.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech