• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Яккабоғ туманида 400 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлаш учун иккита тикувчилик мажмуаси барпо этилмоқда

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида “Обод қишлоқ” дастури бўйича Яшнобод ва Эски Яккабоғ қишлогидан жами 400 нафар иш билан банд бўлмаган хотин-қизлар учун тикувчилик мажмуалари қурилиши бошланди.

 

Яккабоғ Озиқ-овқат саноати ва хизмат курсатиш касб-ҳунар коллежи  ва Яккабоғ қурилиш саноати касб-ҳунар коллежларида тикувчилик касби бўйича касб-ҳунарга ўргатиш қисқа курслари ташкил этиш бўйича Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги билан биргаликда семинар ташкил этилди. 

 

Яккабоғ туманидаги “Обод қишлоқ” дастурига тушган маҳаллалардаги иш билан банд бўлмаган хотин-қизларга тикувчилик касби сирларини ўргатишни сифатли ташкил этиш мақсадида Яккабоғ Озиқ-овқат саноати ва хизмат курсатиш касб-ҳунар коллежи, Яккабоғ Саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежларида фаолият юритаётган 20 нафар мутахассис ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталаридан 12 нафари танлаб олиниб 26 мартдан ўқув машғулотлари бошланди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech