• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Янгича ёндошув

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси юридик шахслар ва фуқаролар мурожаатларини ҳал қилиш бўйича янгича ёндошувни жорий қилди.

 

 

Ўтган вақтда бўлган мурожаатлар йўналишлари таҳлил этилганида муаммоларнинг асосий қисми ҳуқуқ, соғлиқни сақлаш, иш билан таъминлаш, уй-жой, оилавий муносабатлар, мансабдор шахслардан норозилик билан боғлиқ масалалар экани маълум бўлди.

 

 

Шу боис 15 август кунги қабул жараёнида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раҳбарияти билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти туманлари ҳокимликларидан масъул мутахассислар иштирок этди.

 

 

Мутасаддилар республиканинг турли ҳудудларидан келган 120 нафардан зиёд фуқаролар билан бевосита суҳбат олиб бориб, муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли маслаҳат ва кўрсатмалар, амалий ёрдамлар берди. Бир қатор мурожаатлар тегишлилиги бўйича ҳудудий ҳокимлик ва ташкилотларга ижро учун йўналтирилди.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари
билан алоқалар хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech