• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

"МАҲАЛЛА"НИНГ ҚИЗЛАРИНИ ҚУТЛАДИК!

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси вакиллари “11 октябрь — Халқаро қизлар куни” муносабати билан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телерадиоканалининг ижодкор хотин-қизлари билан ҳам учрашув ўтказдилар.

 

Мулоқотда “Маҳалла” телерадиоканалининг тутган ўрни, телерадиоканал вакилларининг саъй-ҳаракатлари билан халқимизга юқори савияли ва бадиий мукаммал кўрсатувлар тақдим қилиб борилаётгани, шунингдек, канал ижодкорлари томонидан аёллар мавзусини ёритишга қаратилаётган алоҳида эътибор хусусида айтиб ўтилди.

 

Учрашувда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва “Маҳалла” телерадиоканали ўртасидаги яқин ҳамкорликни келгусида ҳам изчил давом эттиришга келишиб олинди.

 

Тадбирда телеканал журналисти Садоқат Дадаева “Мактабда бир кун” кўрсатуви орқали ёш авлодни ватанпарварлик ва миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш, таълим соҳасини ислоҳ этишга қўшаётган ҳиссаси учун Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ташаккурномаси билан тақдирланди.

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech