• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Маҳкума аёллар: Боламни бир кўрсатинг...

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси вакиллари Зангиота туманидаги аёллар жазони ижро этиш муассасасида маҳкума аёлларнинг ҳолидан хабар олди.

 

 

Жазони ўтаётган аёлларнинг мурожаатларида кўтарилган муаммоларни ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Баситханова бошчилигида сайёр қабул ташкил этилди.

 

 

Қабул жараёнида муассасада жазо муддатини ўтаётган 32 нафар хотин-қизлар ўзларини қийнаётган муаммоларни очиқ баён қилишди. Уларнинг аксарияти оила аъзолари ва фарзандлари билан узоқ муддатли учрашув ташкил этилишида ёрдам сўрашди. Қўмита мутасаддилари ўз навбатида тегишли ташкилотлар билан биргаликда қонун доирасида маҳкума оналарни фарзандлари билан учрашувларини ташкил этишга кўмак беришини билдирди.

 

 

Маҳбуса аёлларнинг болалар уйларида тарбияланаётган фарзандларининг фотосуратлари оналарга етказилганда эса уларнинг кўзларидаги ёш ҳаммани ҳаяжонга солди.

 

 

Муассасада халқимизнинг севимли актёрлари Муҳаммадали Абдуқундузов ва Фатхулла Маъсудовлар иштирок этиб, ўзларининг Ватан, Она, Аёл ҳақидаги ижодий чиқишлари билан иштирокчиларда чуқур тассурот қолдирди.

 

 

Ушбу тадбирлар доимий ўтказиб борилиши назарда тутилган.

 

 

ЎЗбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech