• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Маънавият қаердан бошланади? Давра суҳбатида шу саволга жавоб изланди

4 октябрь куни пойтахтимизнинг Юнусобод туманида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан аёлнинг оиладаги ўрни ҳамда бугунги глобаллашув замонида маънавий қарашлар ва миллий қадриятларни сақлаб қолишда хотин-қизларнинг ролига бағишланган давра суҳбати уюштирилди.

 

Маълумки, халқимиз азалдан хотин-қизларга юксак эҳтиром кўрсатиб келади. Фарзандлар тарбиясида ҳам аёлга бўлган ҳурмат-эътибор — бу аввало оилага, жамият келажагига бўлган ҳурмат-эътибор ифодаси эканлиги мудом уқтириб келинади.

 

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида давлат бошқарувида ҳам “Шахс — Оила — Жамият — Давлат” деган тушунча ва қадриятлар ҳал қилувчи ўрин тутишини, жамиятнинг бирламчи ва асосий бўғини бўлган оилани эса аёл сиймосисиз асло тасаввур этиб бўлмаслигини таъкидлашди.

 

Шу маънода, ҳозирги глобаллашув даврида хотин-қизларнинг маънавият ўчоғи бўлмиш оиладаги ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш янада долзарб аҳамият касб этмоқда. Айниқса, аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш давр талабига айланаётир. Бу борада жорий йил 2 сентябрь куни имзоланган “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ҳамда “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари алоҳида аҳамиятга эга эканлиги айтиб ўтилди.

 

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Эльмира Баситханова сўзга чиқди.

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech