• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Мардикорлик марднинг корими?!

Халқимиз орасида кўп қўлланиладиган “мардикор” иборасининг маъносини чуқурроқ таҳлил қилсак, одатда у “эркакларнинг иши”, “меҳнатнинг дўсти” (яъни меҳнатдан қочмайдиган) ёки “мард ишчи” сифатида талқин этилади. “Мард” сўзи форсчада “эркак, дўст” деган маъноларни англатишини инобатга олганда, бугун мардикор бозорларда эркакларнинг бўлишидан кўра, аёлларнинг мавжудлиги жамиятни хавотирга солаётгани ўринлидир.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси глобализациянинг барча салбий таъсирлари ва оқибатларини инкор этмаган ҳолда, табиатан нозик ва нафис, фарзандларимиз тарбиясида катта мақомга эга, оилаларнинг маънавий-маърифий муҳитига посбон бўлган аёлларимизнинг мардикор бозорларида юрмасликлари учун энг аввало эркаклар қайғуришларини илтимос қилади.

 

Шунингдек, қўмита “мардикор” деб талқин қилинаётган аёлларимиз ўз салоҳият ва меҳнатларини жамиятга “сотиш”ларида маданий ва расмий, замонавий ҳамда ҳуқуқий муҳофазаланган тартиб жорий қилиш йўлида изланмоқда.

 

Бу борада кенг жамоатчилик, соҳа мутахассислари, қадрли журналистлар ва блоггерлардан яна бир бор амалий таклифларни кутиб қоламиз.

 

Қуйидаги видеолавҳа Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ушбу йўналишда олиб борилаётган саъй-ҳаракатлардан биридир. 

 

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар хизмати.

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech