• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

“MEDICALWOMENUZ” форуми ўтказилди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Интелектуал мулк агентлиги, Ўзбекистон Ихтирочи аёллари маркази, Тошкент давлат аграр университети, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти билан ҳамкорликда жорий йилнинг 13-18 май кунлари “INNOWOMENWEEK” хотин-қизларнинг инновация ҳафталиги ўтказилди. “INNOWOMENWEEK” ҳафталигида иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат қилаётган 1000 нафардан ортиқ хотин-қизлар иштирок этдилар.

Ҳафталик доирасида Тошкент педиатрия тиббиёт институтида 17-18 май кунлари ташкил қилинган “MEDICALWOMENUZ” форуми кун тартибидан тиббиёт ва фармацевтикада  ишлаб чиқарилаётган инновацион маҳсулотлар ва техника-технологиялар бўйича маърузалар,  мамлакатимиз хотин-қизлари томонидан  ушбу соҳаларда амалга оширилаётган фундаментал, амалий ва инновацион  лойиҳаларнинг  натижалари, ушбу соҳада таълим олаётган  ҳамда фаолият юритаётган хотин-қизларнинг салмоғини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

“MEDICALWOMENUZ” форуми доирасида фармацевтика соҳасида фаолият юритаётган компанияларнинг инновацион маҳсулотлари ҳамда тиббиёт соҳасида фаолият юритаётган марказларнинг янги техника ва технологияларини кўргазмаси ва ўқув семинарлар  ҳам ташкил қилинди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech