• Телефон:+998 (71) 239-40-42
  • Манзил: Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси 30 уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00

Тест режими

Меню

Мирзо Улуғбек туманида хотин-қизларининг Инновацион ярмаркаси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 26-30 ноябрь кунлари Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва ҳамкор ташкилотлар томонидан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани хотин-қизларининг инновацион тадбиркорлик ҳафталиги ўтказилда.

Ҳафталик доирасида ўтказилган тадбирларда ўз тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлаётган, туманнинг 54 та маҳалласида истиқомат қилувчи 500 нафардан зиёд ишсиз, имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган хотин-қизлар жалб қилинди.

Ҳафталик доирасида 29-30 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги "Инха" университетида Мирзо Улуғбек тумани хотин-қизларининг инновацион ярмаркаси ташкил этилди. Унда туманнинг 900 нафардан зиёд хотин-қизлари инновацион ярмаркада иштирок этаётган тадбиркор ва ҳунарманд аёлларнинг ишлаб чиқараётган маҳсулотлари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди.

Тадбирда 29 нафар ҳунарманд, 24 нафар тадбиркор хотин-қизлар ўзларининг йўналишлари бўйича маҳорат дарслари ўтиб беришди. Ҳафталикда фаол иштирок этиб маҳорат дарслари ўтган ҳунарманд хотин-қизларга Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар топширилди.

Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech