• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Муаммолар шинам кабинетларда эмас, жойига бориб ўрганилмоқда

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, турли вазирликлар ва идоралар, ҳудудий ҳокимликлар ҳамда масъул ташкилотлар мутасаддилари Қашқадарё вилоятида сайёр қабуллар ўтказмоқда.

 

Қарши шаҳрида ташкил этилган ана шундай қабулда 16 нафар фуқаронинг, Нишон туманида уюштирилган қабулда эса 24 нафар хотин-қизнинг мурожаати тингланди. Айтиш жоизки, бугунги кунда аҳолини ўйлантираётган муаммоларнинг аксарияти уй-жой, оилавий муносабатлар, тиббий ва моддий ёрдам каби масалалардан иборатдир.

 

“Шунингдек, Яккабоғ, Китоб ва Нишон туманларида ташкил этилаётган тикувчилик цехларида аёллар учун яратилаётган шароитлар, уларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ҳолати ўрганилди”, деб хабар беради Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Гулнора Маруфова.

 

Қабуллар давом этмоқда.

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech