• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Муҳокама марказида — гендер тенглик масалалари

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳамкорлигида Истеъдодли ёшлар форуми доирасида “Гендер тенгликни таъминлаш — жамият тараққиёти гарови” мавзуида семинар бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистонда аёлларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўлақонли иштирокини таъминлашнинг долзарб масалаларига бағишланган мазкур анжуманда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муҳаррам Дадаходжаева қатнашди.

 

  

 

“Гендер тенглик” термини қонун ҳужжатларида ва олиб борилаётган сиёсатда мустаҳкамланган эркаклар ҳамда аёллар ҳуқуқлари ва имкониятларининг тенглигини, шунингдек, оила, жамоа, умуман, жамият доирасида ресурслар ҳамда хизматлардан тенг фойдаланишни англатади. Гендер тенглик эркаклар ва аёллар ҳаётнинг барча соҳасидан тенг фойдалана олиши ҳамда уларда, шу жумладан, демократик бошқарув, қарорлар қабул қилиш ва хавфсизлик сектори соҳасида тенглик асосида иштирок эта олишини назарда тутади.

 

Мамлакатимизда сўнгги йилларда гендер масаласига қаратилаётган алоҳида эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, бу Конституциямизда қатъий белгилаб қўйилган ҳар бир шахснинг қонун олдида тенглиги, эркинлик, бирдамлик ва имкониятлар баробарлиги ғояларига мосдир. Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилиниши эса “Инсон ҳуқуқлари — олий қадрият” тамойилининг тўлақонли таъминланишига хизмат қилиши, шубҳасиз.

 

 

Ўзбекистон Хотин қизлар қўмитаси
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech