• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Мустақил ҳаётга тайёрмисиз?

Ўзбекистон Республикаси Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 24 май куни Ўзбекистон миллий университетида таълим ва илм-фан соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашуви ҳамда Тошкент шаҳри Олмазор туманига ташрифи давомида берилган топшириқларида ёшлар, айниқса қизлар орасида маънавий муҳит, қадриятлар ва ҳаётий мақсадларни шакллантириш масаласига алоҳида тўхталиб ўтиб, бу борада олиб бориладиган ишлар юзасидан бир қатор вазифалар белгилаб берилган эди.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Олмазор туманидаги “Ёшлик” талабалар шаҳарчасида “Мустақил ҳаётга тайёрмисиз?” мавзуида талаба-ёшлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

 

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Баситханова ҳам иштирок этди. Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Нажмуддинова, Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи И.Даминов, Ўзбекистон миллий университетининг бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раиси Л.Мухамеджанова ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият иститути ўқитувчиси, профессор С.Тўйчиевалар ўзларининг ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш, бўш вақтни тўғри ташкиллаштириш мақсадида “Устоз-шогирд” анъаналарини йўлга қўйиш ҳамда қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги қизиқарли маълумотлари учрашув самарасини янада оширишга хизмат қилди.

 

Ўз навбатида давра суҳбатида иштирок этган қизлар томонидан ҳам жуда яхши фикрлар ва таклифлар билдирилди. 2019 йилги Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори бўлган Дилноза Асадованинг виолончель орқали ижро этган куйлари барчага хуш кайфият улашди.

 

Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech