• Телефон:+998 (71) 239-40-42
  • Манзил: Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси 30 уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

“Нафосат-2019” аёллар спартакиадаси ўтмоқда

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Миллий Олимпия қўмитаси билан ҳамкорликда Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб “Нафосат-2019” аёллар спартакиадасини ўтказмоқда. Пойтахтимизнинг турли спорт мажмуаларида турнирнинг Республика босқичи бўлиб ўтмоқда.

 

Ушбу аёллар спартакиадаси спортнинг гандбол, баскетбол, волейбол, стол тенниси, бадминтон ва велоспорт турлари бўйича ташкил қилинган. Унда ўз минтақаларида зафар қучган қатнашчилар мутлақ ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда. Айни пайтга келиб велоспорт йўналишида ғолиб ва совриндорлар номи маълум:

25 ёшгача

1-ўрин: Гулдана Баҳберганова (Қорақалпоғистон Республикаси)
2- ўрин: Фазилатбону Убайхонова (Наманган)
3- ўрин: Севара Бобоқулова (Наманган)

35 ёшгача

1- ўрин: Райхон Тиловова (Қашқадарё)
2- ўрин: Қалдирғоч Бегжанова (Қорақалпоғистон Республикаси)
3- ўрин: Бибиойиша Мамаюсупова (Самарқанд)

35 ёшгача

1- ўрин: Светлана Исаева (Тошкент шаҳри)
2- ўрин: Дилфуза Оллаёрова (Тошкент вилояти)
3- ўрин: Зулфия Қувватова (Наманган)

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech