• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Навоий. Гимнастрада - 2019

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 20 август куни “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон” шиори остида Гимнастрада фестивалининг Навоий вилоят босқичи бўлиб ўтди.

14-19-август кунлари бўлиб ўтган туман-шаҳар босқичида 10 мингга яқин хотин-қизлар иштирок этишган бўлса, вилоят босқичида 200 дан ортиқ хотин-қизлар ўз маҳоратларини намойиш этишди. Гимнастрада фестивалининг вилоят босқичида олис чўл худудларидан ташриф буюрган хотин-қизлар ҳам фаоллик кўрсатишди. Фестивал якунида номинация ғолиблари аниқланиб, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг дипломлари ва вилоят Хотин-қизлар қўмитасининг эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, гимнастика спорт турларини оммалаштириш ҳамда болалар спортини ривожлантиришга ҳисса қўшиш мақсадида уюштирилаётган мазкур анжуман Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Гимнастика федерацияси ҳамкорлигида ташкил қилинмоқда.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари
билан алоқалар хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech