• Телефон:+998 (71) 239-40-42
  • Манзил: Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси 30 уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ННТлар клуби 1 ойда 50 га яқин хотин-қизлар масалалари билан шуғулланувчи ташкилотларни бирлаштирди 50 га яқин хотин-қизлар масалалари билан шуғулланувчи ташкилотлар Нодавлат нотижорат ташкилотлар Клубига ихтиёрий равишда бирлашди. Клуб аъзолари сафини кенгайтириш мақсадида 2019-йилнинг 10-апрель куни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ҳамкорлигида имконияти чекланган болалар, шунингдек, алоҳида иқтидорли болалар ва ёшлар муаммоларини ўрганувчи, ота-она қарамоғисиз қолган болаларнинг ижтимоийлашуви ҳамда ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби йўналишларда фаолият кўрсатаётган ННТлар билан давра суҳбатлари ўтказилди. Нодавлат нотижорат ташкилотлар Клуби клуб 5-март куни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси қошида ташкил қилинганди. Клубнинг асосий мақсади хотин-қизлар соҳасида фаолият олиб борувчи нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ҳамкорлик қилиш, фаолиятини мувофиқлаштириш майдонини яратиш, ижобий тажрибаларини оммалаштириш, шунингдек, ижтимоий хизматларни мувофиқлаштириш, аёллар ва болалар масалаларида дуч келаётган муаммоларда ННТларнинг ролини оширишдан иборат. Айни пайтда Ўзбекистонда 9697 та нодавлат нотижорат ташкилотлари мавжуд бўлиб, улардан 376 таси хотин-қизлар соҳасида иш олиб боради.

50 га яқин хотин-қизлар масалалари билан шуғулланувчи ташкилотлар Нодавлат нотижорат ташкилотлар Клубига ихтиёрий равишда бирлашди.

 

Клуб аъзолари сафини кенгайтириш мақсадида 2019-йилнинг 10-апрель куни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ҳамкорлигида имконияти чекланган болалар, шунингдек, алоҳида иқтидорли болалар ва ёшлар муаммоларини ўрганувчи, ота-она қарамоғисиз қолган болаларнинг ижтимоийлашуви ҳамда ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби йўналишларда фаолият кўрсатаётган ННТлар билан давра суҳбатлари ўтказилди.

 

Нодавлат нотижорат ташкилотлар Клуби клуб 5-март куни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси қошида ташкил қилинганди.

 

Клубнинг асосий мақсади хотин-қизлар соҳасида фаолият олиб борувчи нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ҳамкорлик қилиш, фаолиятини мувофиқлаштириш майдонини яратиш, ижобий тажрибаларини оммалаштириш, шунингдек, ижтимоий хизматларни мувофиқлаштириш, аёллар ва болалар масалаларида дуч келаётган муаммоларда ННТларнинг ролини оширишдан иборат.

 

Айни пайтда Ўзбекистонда 9697 та нодавлат нотижорат ташкилотлари мавжуд бўлиб, улардан 376 таси хотин-қизлар соҳасида иш олиб боради.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech