• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Нукусда гимнастрада фестивали ўтказилди

Хабарингиз бор, август ойида мамлакатимиз бўйлаб Гимнастрада спорт фестивалига старт берилди. Куни кеча Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шахридаги Республика гимнастика спорт тури бўйича болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб 50 ёшдан юқори бўлган уй бекалари ҳамда 10 ёшгача бўлган қизлар ўртасида гимнастрада ўтказилди.

 

Унда шахар, туманлардан 144 нафар хотин-қизлар иштирок этди. Мусобақа жуда қизиқарли, кўтаринки руҳда ўтказилди. Ғолиблар Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг дипломлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан совғалар  билан тақдирландилар. 

 

Гимнастрада спорт фестивали оммавий спорт анжумани бўлиб, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан 2006 йилдан бери ўтказиб келинади. Бу йилги Республика Гимнастрада спорт фестивалида 3000 нафардан зиёд хотин-қизлар қатнашиши кўзда тутиляпти. Мусобақаларда жамоалар тайёрлаган композициялар ижро маҳорати, рақс ва гимнастика элементларини бажариш қобилияти бўйича баҳоланади.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари
билан алоқалар хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech