• Телефон:+998 (71) 239-40-42
  • Манзил: Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси 30 уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00

Тест режими

Меню

Оғир турмуш шароитидаги ва ногиронлиги бўлган хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 январдаги “Уй-жойлар қуришни ривожлантириш бўйича мақсадли Дастурларини самарали амалга ошириш тўғрисида”ги ПҚ-3480 сонли қарорига асосан 2018 йил Дастурига 22 145 та янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қурилиши белгиланган.

Бугунги кунда, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган хотин-қизларга жами 3 мингта уй берилиши режалаштирилган, шундан 1 минг 640 таси сентябр ойигача берилиши мўлжалланган бўлиб, шу кунгача жами 1 минг 691 нафар уй-жойга муҳтож, ногиронлиги бўлган хотин-қизларга уй-жой ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй жой шароитини яхшилашга мухтож оналарга арзон уйларни бериш тўғрисида”ги 285-сон қарорига мувофиқ, Хотин-қизлар қўмитаси қошидаги Хотин-қизларни ва оилани қўлаб қувватлаш жамоат фонди орқали жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига 1207 нафар уй-жойга мухтож, оғир турмуш шароитидаги ва ногиронлиги бўлган хотин-қизлар учун жами 47,7 млрд. сўмлик бошланғич тўлов миқдори тўлаб берилди.

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech