• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

ОЛАМНИНГ ҲУР НАФАСЛАРИ

Пойтахтимизнинг Олмазор туманида жойлашган 100-сонли мактаб-интернатда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси вакилалари, мактаб-интернат ўқитувчилари ҳамкорлигида “11 октябрь — Халқаро қизлар куни” ҳамда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган санага бағишлаб адабий кеча ўтказилди.

 

Ушбу муассаса 1961 йилдан буён фаолият юритади. Ҳозирги пайтда таянч-ҳаракат аъзоларида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган бу даргоҳда республикамизнинг барча ҳудудидан келган 376 нафар ўқувчи таълим олмоқда.

 

Болаларнинг нигоҳларидаги поклик, тозалик, беғуборлик биз — катталарга жуда кўп нарсаларни эслатади. Муҳими, бу нигоҳлар қалбимиз ва дунёмизни тоза тутмоқ умидини солади юрагимизга!

 

Айниқса, қўллари мажруҳ бўлса-да, микрофон ушлаб шеър ўқиётган, ривожланишида нуқсони бўлса-да, жилмайиб қараб турган, ақлан такомилида ортда қолиш кузатилаётган эса-да, ақлли саволлар бераётган бийронгина болажонлар Яратганнинг огоҳлик қўнғироқчаларига ўхшайдилар.

 

Бу қизалоқлар, бу болакайлар оламнинг ҳур нафаси, тоза ҳавосини ёдга солади. Беихтиёр онгингда “Улардан катталарга, катта дунёга беғуборлик, асл тозалик юқсин!” деган фикр айланади.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси мазкур мактабни маънавий ҳомийлигига, маърифий маънодаги оталиғига олди.

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech