• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Қўқонда “Биринчи қўнғироқ” тантаналари

Мамлакатимизнинг барча ҳудудида бўлгани каби Қўқон шаҳрининг барча умумтаълим мактабида “Биринчи қўнғироқ” садолари янграб, таълим даргоҳлари ўқувчиларни яна ўз бағрига чорлади.

 

2019/2020 ўқув йилида 124 нафар ўқувчи Қўқон шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 11-умумтаълим мактабига биринчи синфга қадам қўйди. Улар учун эрта тонгдан мактаб ҳовлисида саф тортилиб, “Биринчи қўнғироқ” тантаналари ўтказилди.

 

 

— Мактабимизга Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилафруз Қосимова ва шаҳар ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Лолахон Назирова ташриф буюриб, ўқитувчилар ҳамда ўқувчиларни янги ўқув йили билан самимий қутлади, — дейди мазкур мактаб директори Абдулатиф Аҳмедов. — Вилоят ҳокимининг ўринбосари Дилафруз Қосимова ўқувчиларга “Мустақиллик дарси”ни ўтди. “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида ўтган бу машғулот ўқувчиларда унутилмас таассурот қолдирди.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech