• Телефон:+998 (71) 239-40-42
  • Манзил: Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси 30 уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00

Тест режими

Меню

Қорақалпоғистон республикасида 446 нафар ишсиз аёл доимий иш жойи билан таъминланди

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикасининг турли ҳудудларида 87 та цехлар ташкил қилинди, 446 нафар аёл иш билан таъминланди.

Бугун Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё ва Беруний туманларида яна 2 та тикув цехи иш бошлади.

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси аёллар бандлигини таъминлаш ва улар орасида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ўз ишини давом эттиради.

Йил бошидан буён Қорақалпоғистон Республикасида 20 мингга яқин ишсиз аёл аниқланган эди. Улардан 18 минг 184 нафар аёллар иш билан таъминланди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech