• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Қорақалпоқнинг жонкуяр хотин-қизлари билан учрашувда

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонованинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида Қорақалпоқ давлат университети Маданият саройида турли йиллардаги Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорлари ва ўсмир қизлар билан учрашув бўлиб ўтди.

 

Мазкур тадбирга тарбияси оғир ва имконияти чекланган қизлар ҳам жалб этилди. Унда Зулфия мукофотига номзодлар, имконияти чекланган қизларнинг муаммолари, таклиф ва тавсиялари тингланди.

 

Шундан сўнг, университетнинг “Маънавият” хонасида ҳудуд аёлларининг сайловолди ҳаракатларини мувофиқлаштириш ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда барча сиёсий партияларнинг аёллар қаноти раҳбарлари, “Нуроний” жамғармаси аёллари, Ёшлар иттифоқи вакиллари иштирок этишди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech