• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

“Озон қатлами ва Мен” танлови ўз якунига етди. Хўш, кимлар ғолиб бўлди?

16 сентябрь куни пойтахтимизнинг Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Маънавият ва маърифат марказида аҳолининг озон қатламини ҳимоя қилиш бўйича хабардорлигини ошириш ҳамда иқлим ўзгариши ҳақида батафсил маълумот бериш мақсадида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (БМТТД) томонидан “16 сентябрь — Халқаро озон қатламини ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб “Озон қатлами ва Мен” мавзуида ижодий ишлар танлови ўтказилди.

 

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (БМТТД)нинг мутасадди вакиллари, Экспертлар кенгаши аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Маънавият ва маърифат маркази ҳамда ОАВ ходимлари ва танлов иштирокчилари қатнашди.

 

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Эльмира Баситханова очиб берди.

 

Биринчи босқичида 250 зиёд иштирокчилар ўз ижодий ишлари билан қатнашган ва она табиатни, хусусан, озон қатламини ҳимоя қилиш бўйича аҳоли хабардорлигини ошириш, унинг ҳимояси ҳамда иқлим ўзгариши ҳақида маълумот бериш, ёшларнинг бўш вақтини самарали ўтказиш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган “Озон қатлами ва Мен” мавзуидаги ижодий ишлар танловида ғолиблар қуйидаги номинациялар бўйича аниқланди:

 

“Энг яхши мақола”;

 

“Энг яхши иншо”;

 

“Энг яхши электрон плакат”;

 

“Энг яхши расм (3-7 ёш, 7-16 ёш, 16 ёшдан юқори)”.

 

Икки босқичда ўтган танловнинг 1-босқичида иштирокчиларнинг ижодий ишлари ҳамда ҳужжатлари Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан жорий йилнинг 12 сентябргача қабул қилиб олинди ҳамда қатнашчилар рўйхати шакллантирилди.

Иккинчи босқичда эса танлов иштирокчилари Экспертлар кенгаши аъзолари олдида тақдимотлар қилишди. Уларнинг ижодий ишлари Экспертлар кенгаши аъзолари томонидан махсус баҳолаш мезонига мувофиқ таҳлил қилиниб, танлов ғолиблари аниқланди.

 

Танловнинг 3-босқичида иштирокчиларнинг электрон плакат ва расмлари кўргазмалари уюштирилди.

 

Якунда “Энг яхши электрон плакат” йўналишида Зилола Норова (1-ўрин), Диёра Боймухамедова (2-ўрин), Замира Каримова (3-ўрин) ҳамда Ихтиёр Усибоев (рағбатлантирувчи ўрин), “Энг яхши расм” (16 ёшдан юқори) йўналишида Динара Хақназарова (1-ўрин), Нилуфар Каримова (2-ўрин), Риқси Ризаева (3-ўрин) ва Нилуфар Исроилова (рағбатлантирувчи ўрин), “Энг яхши иншо” йўналишида Умида Агзамова (1-ўрин), Назокат Зарипбоева (2-ўрин), Нигора Ибодова (3-ўрин) ҳамда Гулноза Жумаева (рағбатлантирувчи ўрин), “Энг яхши расм” (7-16 ёш) йўналишида Мадинабону Мирсаатова (1-ўрин), Алексия Ерёмина (2-ўрин), Жамила Сагдиева ва Мафтуна Одилбекова (3-ўрин), Шаҳризода Байматова (рағбатлантирувчи ўрин), “Энг яхши мақола” йўналишида Рустам Жабборов (1-ўрин) ва Наргиза Юнусова (2-ўрин), “Энг яхши расм” (3-7 ёш) йўналишида Саодат Ибрагимова (1-ўрин), Самира Туйчибаева (2-ўрин), Самира Хусниддинова (3-ўрин) ва Иброҳим Иззатуллаев (рағбатлантирувчи ўрин) ғолиблар сафидан жой олишди.

 

 

 

 

 

Танлов ғолиблари Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (БМТТД) томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech