• Телефон:+998 (71) 239-40-42
  • Манзил: Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси 30 уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Palmes Académique” ордени соҳибасини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Ўзбекистон Миллий университети профессори, филология фанлари доктори, француз филологияси кафедраси мудири, “Ўзбекистон-Франция” дўстлик жамиятининг ижрочи директори Рахима Ширинова француз тилини ўқитиш, тарғиб қилиш, шунингдек, француз маданиятини ривожига қўшган улкан хизматлари Франция ҳукумати томонидан юқори баҳоланиб 2019 йилнинг 27 март куни “Palmes Académique” ордени билан мукофотланди.

 

Франция ҳукуматининг “Palmes Académique” ордени 1808 йил 19 мартда император Напалеон I томонидан таъсиси этилган ва илк бор Париж университети академиги ҳамда профессорлари ушбу орден билан тақдирланган. Орден номзодлари Франция таълим вазирлиги ва Пальм Академияси ордени Кенгаши билан ҳамкорликда кўриб чиқилади.

 

Мазкур кенгаш қарори билан номзодлар рўйхати Франция Бош вазири томонидан тасдиқланади. Орден Франция ҳукумати томонида фан ва таълим ривожига қўшган улка ҳиссаси учун берилади.

Рахима Ширинова 26 йилдан буён университетда фаолият олиб бориш жараёнида француз тилини ўқитиш, француз тилини тарғиб қилиш, француз тилида дарслик, ўқув қўлланма ва луғатлар яратиш каби улкан ишлари билан ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

 

120 дан ортиқ илмий мақолалари француз ва ўзбек таржимачилиги тадқиқи ҳамда бадиий таржима таҳлилига бағишланган. Охирги йилларда кетма-кет давлат грантлари асосида ҳам французча-ўзбекча аудиовизуал ва визуал луғатлар яратиш каби инновацион лойиҳаларга раҳбарлик қилмоқда.

 

Айниқса, “Ўзбекистон-Франция” дўстлик жамиятининг ижрочи директори сифатида француз маданиятини Ўзбекистонда ва ўзбек маданияти ва тилини Францияда тарғиб қилишдек хайрли ишларни амалга оширмоқда. Куни-кеча Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба тил ва адабиёт йўналишидаги университетлардан бири Сорбон Нувел Париж 3 университетининг Ўзбекистон Миллий университетига ташрифи бўлиб ўтди. Мазкур ташриф доирасида ташаббускор олима Тошкентдаги Француз Алянси ва Халқаро иқтисодиёт ва дипломатия университетларида учрашув, семинар ва Мастер класслар ташкиллаштирди.

 

Шунингдек, мазкур мукофотга юртимиз олималари, Узбекистон Жахон тиллари университети профессори Дилором Абдушукурова, Узбекистон тарихи Давлат музейи директори Жаннат Исмаиловалар ҳам сазовор бўлишган.

 

Демак, ҳар бир мутахассиснинг фан ва таълимни ривожлантиришда қўшган ва қўшадиган ҳиссаси муносиб баҳоланмоқда. Уларнинг барчаси Ўзбекистон инсоний салоҳиятининг олтин фондини ташкил этади, десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди.

 

Жорий йилнинг 2 апрель куни Тошкент шаҳрида мукофот олган олималарни тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир ўтказилади.

 

Бундай ишонч мукофот соҳибасини кучига-куч, ғайратига-ғайрат қўшиши ва янги ғоялар яратишда янада фаол бўлишига ишонамиз.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech