• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Реабилитация ва мослаштириш Республика марказининг логотипи тасдиқланди

Хотин-қизлар қўмитасининг Реабилитация ва мослаштириш Республика маркази логотипи тасдиқланди.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги “Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3827-сонли қарорига мувофиқ бир қатор амалий ишлар қилинмоқда.

 

 

Бугунги кунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмиталари ҳузурида 161 Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш маркази ташкил этилди.

 

 

Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Республика марказининг халқаро тажрибалардан андоза олган ҳолда ишлаб чиқилган рамзининг шакли ва тавсифи, рамзнинг шакли, тавсифи тўғрисидаги Низоми  тасдиқланиб, жорий йил 23 август куни Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилди.

 

 

Марказ рамзи оч ҳаворангда доира (айлана) шаклига эга бўлиб, оч ҳаворанг — жабр кўрган аёллар ҳаётининг тинч ва осуда бўлишини таъминлашни изоҳлайди. Ушбу рамзий белгини ифода этувчи оқ тасма — аёлларга нисбатан барча турдаги зўравонликларга қарши кураш, оналикни муҳофаза қилиш ва бошқа ҳолатларда ҳам ҳимоя белгиси ҳисобланади. Бу белги хорижий давлатлардаги аёллар билан ишлаш йўналишидаги жамоат ташкилотларининг рамзий белгиси ҳисобланиб, амалиётда кенг қўлланиб келинмоқда.

 

 

Рамздаги қўллар —  марказ фаолиятининг йўналишидаги мақсад ва вазифаларни, яъни зўравонлик ҳамда бошқа салбий ҳолатлар таъсиридан жабр кўрган аёлларни ҳимоялаш, асраш, авайлаш, ўзаро ҳамжиҳатликни қўллаб-қувватлаш маъносини англатади. Шунингдек, икки қўл ифодасида меҳр кўрсатиш, ҳаётга бўлган умид ва ишонч ҳиссини уйғотиш тушунчаси ҳам мавжуд.

 

 

Марказ рамзида "REABILITATSIYA VA MOSLASHTIRISH RESPUBLIKA MARKAZI" жумласи қайд этилган.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech