• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Россиялик спортчи Елена Исинбаева “Нафосат - 2019” спорт фестивали ғолибларини қутлади

Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси билан ҳамкорликда февраль-март ойларида хотин-қизлар ўртасида спортнинг стол тенниси, бадминтон, волейбол, гандбол, баскетбол, велоспорт турлари бўйича “Нафосат - 2019” спорт фестивалини ўтказди.


Мазкур феcтивал икки босқичда ўтказилди. 1-босқич (27 февраль – 1 март) ҳудудларда ўтказилиб, ғолиб деб топилган иштирокчилар 2-босқич – Республика босқичи (1-2 март)да беллашдилар.

Жорий йилнинг 3 март куни фестивалнинг умумжамоа ҳисобида ғолиб деб топилган жамоаларнинг тақдирлаш маросими Тошкент шаҳрининг “Ўзбекистон” спорт мажмуасида бўлиб ўтди. Унга кўра Тошкент шаҳар 1-ўрин, Қорақалпоғистон Республикаси 2-ўрин ва Қашқадарё вилояти 3-ўринни қўлга киритди.

Тадбир давомида эл суйган санъаткорлар иштирокида концерт дастури бўлиб ўтди. Тадбирнинг фахрий меҳмони сифатида иштирок этган икки карра Олимпияда чемпиони россиялик спортчи Елена Исинбаева фестиваль иштирокчиларини байрам ва қўлга киритган ютуқлари билан табриклади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech