• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Самарқанд. Гимнастрада шукуҳи

Самарқанд шаҳридаги 2-сон болалар-ўсмирлар спорт мактабида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб 50 ёшдан юқори бўлгна уй бекалари ҳамда 10 ёшгача бўлгна қизлар ўртасида “Гимнастрада”спорт фестивали ўтказилди.

 

Фестивалнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси вакили Шавкат Казакбаев, Вилоят хотин-қизлар қўмитаси котибият мудири С.Джумаева, Самарқанд вилояти жисминий тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Рўзиев, ва туман-шаҳарлар ҳоким ўринбосарлари, хотин-қизлар қўмитаси раислари иштирок этдилар.

 

Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан 200 нафарга яқин иштирокчилар яний 16 та жамоа ўз ёш тоифасига кўра, спортнинг энг нафис ва жозибали спорт тури бўлган, рақс ва бадиий гимнастика элементларини ўзида мужассам этган гимнастрада бўйича беллашдилар.

 

“Гимнастрада”спорт фестивали иштирокичиларига “Энг яхш хореограф”, “Энг фаол жамоа”, “Энг яхши компазитция” , ”Энг намунали жамоа”, “Энг жўшқин жамоа”, “ Энг интизомли жамоа, “Энг қувноқ жамоа”, “ Энг чиройли чиқиш” сингари номинациялар бўйича ғолиб бўлганларга Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг дипломлари ҳамда  эсдалик совғалари топширилди.

 

Шунингдек, тадбирда вилоят маданият бошқармаси томонидан таниқли хонандалар иштирокида концерт дастури намойиш этилди. Бир сўз билан айтганда, тадбир байрамона ва кутаринки руҳда ўтказилди.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech