• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Самарқандда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёлларга кўмак берилди

Самарқанд шаҳрида вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан оғир турмуш шароитида яшаётган, ногиронлиги бўлган хотин-қизларга 80 та ногиронлик аравачаси, 80 та эшитиш мосламалари ва 80 та бошқа реабилитация воситалари топширилди.

 

Тадбирда вилоятда оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган аёлларни иш билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида тўхталиб ўтилди.

 

Қайд этилишича, жорий йилнинг биринчи чорагида 229 нафар оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар ишга жойлаштирилган. 120 нафари йил охирига қадар арзон уй-жой билан таъминланади. 804 нафар боқувчисини йўқотган оналар ҳамда 1511 нафар тўлиқсиз оилада тарбияланаётган болаларга моддий ва амалий ёрдам кўрсатилди. Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан вилоятдаги 533 нафар оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган хотин-қизлар тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech