• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Сергелида оғир турмуш шароитидаги 100 дан ортиқ хотин-қизларга зурурий анжомлар совға қилинди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида туманда олиб борилган оилаларни ўрганиш ишлари давомида улардаги мавжуд муаммолар аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

 

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида ўтказилган ўрганишлар натижасида 106 нафар оғир турмуш шароитидаги хотин-қизлар аниқланди.

 

Уларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февраль кунидаги Фармонига кўра, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси қошида ташкил этилган Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан уларга юздан ортиқ зарурий анжомлар ажратилди.

 

Булар ногиронлик аравачалари, эшитиш ва юриш мосламалари, маиший техника музлатгич, кир ювиш машинаси, тикув машиналари ва ётоқлар совға қилинди.

 

25 май куни Сергели туман ҳокимлигида ташкил этилган мазкур тадбирда Жамоат фонди томонидан харид қилинган ушбу воситалар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева томонидан муҳтож хотин-қизларга топширилди.

 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева ва бошқалар қатнашди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech