• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Сирдарёда 10 нафар аёл уйли бўлди яна 120 нафари иш билан таъминланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилда февраль ойида вилоятимизга ташрифи давомида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, хусусан, қишлоқ жойларда яшовчи хотин-қизларнининг бандлигини таъминлаш мақсадида “Пахтасаноат” холдинг компанияси томонидан Оқолтин туманида Шодлик маҳалласида “Sirdaryo Baraka chevarlari” МЧЖга қарашли 120 ўринга мўлжалланган тикувчилик корхонаси очилди ҳамда 10 нафар аёлга уй топшириш маросими бўлиб ўтди.

 

Мазкур тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева қатнашди.

 

Айтиш жоизки, тикув цехи ишга туширилиши билан маҳалладаги 120 нафар хотин-қизлар доимий иш билан таъминланди.

 

Туманнинг яна учта худудида хотин-қизлар учун тикувчилик корхоналари ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, унда хотин-қизлар учун 480 та иш ўринлари яратилиб, туман бўйича 1-сменада 480 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланиши кўзда тутилган.

 

Иш билан таъминланиши режалаштирилган 244 нафар аёллар тикувчилик фаолиятидан мутлақо бехабар бўлган хотин-қизларни ташкил қилади. Шундан 92 нафари кам таъминланган оила вакилалари.

 

Тумандаги иккита касб-ҳунар коллежларида хотин-қизларни тикувчилик касбига ўқитиш учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилиб,  ҳар бир гуруҳига 30 нафар хотин-қизлар қамраб олинди.

 

Биринчи босқичда тикувчилик фаолиятидан мутлақо бехабар бўлган хотин-қизларнинг 70 нафари тўлиқ ўқув курсини тамомлаб, сертификатни қўлга киритиб, тикув цехларида ўз фаолиятини бошладилар.

Жумладан, Ховос туманининг Туркистон массивида намунали лойиҳалар асосида қурилган, арзонлаштирилган уй-жойлар қуриб битказилди ва ўз эгаларига топширилди.

 

Шундан 10 таси Республика Хотин-қизлар жамоат фонди ҳисобидан уй-жой нархининг 25 фоизи миқдорида яъни 412 миллион сўм ҳамда 6 нафар касаначилик асосида фаолият юритаётган хотин-қизларимизга Республика махсус фонди томонидан 95 миллион сўм бошланғич бадал маблағлари тўлаб берилди.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech