• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Сирдарёда 48 нафар аёл уй билан таъминланиб, 150 нафарининг бандлиги таъминланди

Жорий йилнинг 5 январь куни Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида 48 нафар оғир турмуш шароитида кун кечираётган ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга намунавий лойиҳалар асосида қурилган янги уй-жойларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоятнинг Боёвут, Гулистон, Мирзаобод туманлари ва Ширин шаҳридан бўлган хотин-қизлар уй-жойлар билан таъминланади.

Шунингдек, аёлларга ҳудудий ҳокимликлар ҳамда ҳомийлар томонидан керакли уй-рўзғор буюмлари совға сифатида берилди.

Мазкур фуқароларнинг уй-жойлар учун бошланғич бадаллари Хотин-қизларни ва оилаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда ҳомий ташкилотлар ҳисобидан тўлаб берилган.

Шу куни Сайхунобод туманида ёш тадбиркор Файзуллаева Гулчеҳра вилоят Миллий банкидан олган 450 млн. сўмлик имтиёзли кредити эвазига ташкил этилган “Гули модалар дунёси” тикув цехини очилиш маросими бўлиб ўтди. 120 та тикув машинаси ўрнатилган мазкур цехда 150 нафар туманнинг "Нурли йўл" маҳалласида истиқомат қилувчи қишлоқ аёлларининг бандлигини таъминланди.

Шунингдек, мазкур цех қошида ишсиз аёлларни касб-ҳунарга ўқитиш бўйича 40 ўринли тикувчилик курси ташкил этилди. Ушбу ўқув курси битирувчилари келгусида шу корхона ишчиси сифатида фаолият юритади ва цехнинг икки сменада ишлаши учун имконият яратилади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech