• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Спорт ҳафталигида 2 ярим миллионга яқин хотин-қиз иштирок этди

Жорий йилнинг 6-11 май кунлари “Хотин-қизлар спорт ҳафталиги” ўтказилди.

Спорт ҳафталиги давомида бадантарбия машғулотлари, спортнинг ўйин турлари (бадминтон, воллейбол, стол тенниси, эстафета бахслари, шахмат ва шашка) бўйича спорт тадбирлари ўтказилди.

Ҳафталик доирасида Ўзбекистон Республикаси бўйича ўтказилган 3852 та спорт ва бадантарбия тадбирларида 2 450 121 нафарга яқин хотин-қизлар иштирок этди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритиб келаётган хотин-қизлар мазкур ҳафталикда фаол иштирок этиб, унда 1 985 нафар хизматчи аёллар қамраб олинди.

Ҳафталик давомида республика бўйлаб “Спорт саломатлик гарови” шиори остида юриш бўйича оммавий марафонлар ўтказилди. Мазкур марафонда жами 852 421 нафар фаол бўлмаган қизлар, уй бекалари ва катта ёшдаги хотин-қизлар иштирок этди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech