• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Сурхондарё. Гимнастрада фестивали

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Гимнастика федерацияси ва Миллий Олимпия қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб “Гимнастрада” спорт фестивалини ўтказиш ҳақидаги тасдиқланган Низомга асосан Сурхондарё вилоятидаги 50 ёшдан юқори бўлган уй бекалари ҳамда 10 ёшгача бўлган қизлар ўртасида “Гимнастрада” спорт фестивали юқори савияда ташкил этилди.

“Гимнастрада” фестивали вилоят ҳокимлиги, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят Маданият бошқармаси, вилоят Гимнастика федерацияси, вилоят Марказий банк бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда 21 августь куни Термиз шаҳридаги “Сурхон” спорт мажмуасида ўтказилди.

Фестивални вилоят ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Қобулова очиб берди.  Термиз шаҳар ва барча туманлардан 6 нафардан 50 ёшдан юқори бўлган аёллар ва 6 нафардан 10 ёшгача бўлган қиз болалар жами 168 нафар спортчилар иштирок этишди. Шунингдек, жами 300 нафар томошабинлар жалб этилди. 

Фестивал ғолиблари Низомда белгиланган номинациялар бўйича Ташкилий қўмита дипломлари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари
билан алоқалар хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech