• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Табриклаймиз, қутлаймиз!

Анъанага мувофиқ, Истиқлолимизнинг 28 йиллиги арафасида мамлакатимизда турли соҳаларда меҳнат қилаётган кўплаб юртдошларимиз ва чет эл фуқаролари Президентимизнинг тегишли фармонларига мувофиқ, давлатимизнинг юксак мукофотлари — фахрий унвонлар, орденлар ҳамда медаллар билан тақдирланди.

 

 

Эътироф этиш керакки, жорий йил мукофотланганлар орасида хотин-қизлар сони ҳар доимгидан-да кўп бўлди. Хусусан, Ўзбекистонимиз аёлларининг эҳтиромга муносиб меҳнаткаш вакиласи, Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги “Нурли обод” фермер хўжалиги бошлиғи Лола Муротова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28 августдаги Фармонига асосан “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонига муносиб кўрилди. Шунингдек, 4 нафар хотин-қиз мамлакатимизнинг юксак фахрий унвонлари, 58 нафар аёл орденлар, 69 нафар хотин-қиз эса турли медаллар билан тақдирланди. Шуниси қувончлики, уларнинг 10 нафари 100 ёшдан ошган аёллар — пиру бадавлат онахонларимиздан иборат. Қолаверса, давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармони билан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий мувофиқлаштирувчиси Ҳелена Фрейзер хоним ҳам «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси давлатимизнинг юксак мукофотларига муносиб деб топилган барча аёлларни самимий табриклайди. Келгуси меҳнат фаолиятларида омад, шахсий ҳаётларида бахт-саодат ҳамиша ёр бўлаверишини, доимо соғ-омон бўлиб, халқимиз хизматида собит бўлишларини тилайди.

 

 

Юксак мукофотлар муборак бўлсин, азиз ватандошлар!

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар хизмати.

 

 

 

Қуйида мукофотланган аёлларнинг тўлиқ рўйхати билан танишинг.

 

 

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси»

 

 

Турдиева Кавсар Шералиевна — Тошкент педиатрия-тиббиёт институти ўзбек, рус ва лотин тиллари кафедраси мудири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир

 

 

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими»

 

 

Бурганова Татьяна Васильевна — «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг рух заводи цех устаси, Тошкент вилояти

 

 

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими»

 

 

Алимова Халида Рауфовна — Жиззах вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори

 

 

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи»

 

 

Радзивил Светлана Михайловна — Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

 

 

«Эл-юрт ҳурмати» ордени билан

 

 

Дадажанова Дилшодхон — меҳнат фахрийси, Наманган вилояти

 

Курбанова Нархал — Пахтачи туманидаги «Ғаллакор» фермер хўжалиги бошлиғи, Самарқанд вилояти

 

 

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

 

 

Каримова Сураё Убайдуллаевна — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари

 

Юсупова Нортожи Чонаевна — Наманган шаҳридаги ихтисослаштирилган санъат мактаби директори, Наманган вилояти

 

 

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

 

 

Абдуллаева Зайнаб Атабаевна — Хива шаҳридаги «Ичан-қалъа» давлат музей-қўриқхонаси бўлим мудири, Хоразм вилояти

 

Бабаджанова Гульджахан Саттаровна — Тошкент тиббиёт академияси акушерлик ва гинекология кафедраси мудири

 

Джаббарова Наима Гаппаровна — Мирзо Улуғбек туманидаги «Катта Қорасув» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Тошкент шаҳри

 

Жалилова Клара Алимадатовна — меҳнат фахрийси, Тошкент шаҳри

 

Ибрагимбекова Гулчехра — Ўзбек Миллий академик драма театри актёри

 

Йўлчиева Муножатхон Абдувалиевна — Ўзбекистон давлат консерваторияси анъанавий ижрочилик кафедраси профессори

 

Мадрахимова Гулмира Улмасжановна — Ўзбекистон давлат филармонияси “Навбаҳор” ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари

 

Матякубова Гавхар — Ўзбекистон давлат филармонияси Хоразм вилояти бўлинмаси саҳналаштирувчи балетмейстери

 

Назарханова Севара Анваржановна — “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси

 

Пулатова Наима Қудратовна — Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри олий тоифали солист-вокалисти

 

Суюнова Замира Ражабовна — Ўзбекистон давлат консерваторияси анъанавий хонандалик кафедраси доценти

 

Утамбетова Бибихан Калбаевна — Мўйноқ туманидаги «Талли ўзак» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Қорақалпоғистон Республикаси

 

 

I даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

 

 

Исмаилова Тохира Абдусамадовна — Янгийўл туманидаги “Кичкинтой” болалар уйи бош шифокори, Тошкент вилояти

 

 

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

 

 

Ахмедова Марям Халилаевна — Амударё тумани ҳокимининг ўринбосари — хотин-қизлар қўмитаси раиси, Қорақалпоғистон Республикаси

 

Ибрагимова Зухра Аметовна — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари — Қорақалпоғистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси

 

Мирсолиева Мукаддас Камоловна — Бўка тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси мудири, Тошкент вилояти

 

Нишанбекова Шахида Машраббековна — Данғара туманидаги “Abu Bakr ar-Roziy med servis” хусусий клиникаси бош шифокори, Фарғона вилояти

 

Чупрова Валентина Александровна — Республика қон қуйиш маркази директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари

 

 

«Дўстлик» ордени билан билан

 

 

Абдуллаева Гулджан Джумашовна — Ибройим Юсупов номидаги қорақалпоқ тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси

 

Абдуллаева Камола Жахангировна — В.Успенский номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг торли чолғулар бўлими виолончель синфи ўқитувчиси

 

Абдуллаева Мухаббат Ходжиалимовна — Ўзбекистон давлат драма театри олий тоифали актёри

 

Акбарова Гулнора Илясовна — Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг бадиий экспертиза бошқармаси бош санъатшунос-эксперти

 

Бабенко Елена Владимировна — Ўзбeкистон рус маданият марказининг Андижон вилояти бўлими раҳбари

 

Бузина Ольга Николаевна — Самарқанд вилояти ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази директори ўринбосари

 

Бурмич Ольга Александровна — Фарғона вилояти рус драма театри олий тоифали актёри

 

Васильева Ирина Анатольевна — Спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби қиличбозлик бўлими мураббийи

 

Васякина Ирина Михайловна — меҳнат фахрийси, Қорақалпоғистон Республикаси

 

Вахабова Фируза Наримановна — Яккасарой туманидаги “Лидер болалар мактаби” нодавлат таълим муассасаси директори, Тошкент шаҳри

 

Дудюк Светлана Николаевна — Тошкент шаҳридаги «Свитанак» Беларусь миллий маданий маркази раиси

 

Ешанова Тамара Кошановна — Қорақалпоғистон Республикаси ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази ҳамшираси

 

Жуманова Турдиниса Рахмонқуловна — Бўка туманидаги «Шаҳноза» масъулияти чекланган жамиятининг хусусий дорихонаси провизори, Тошкент вилояти

 

Кадирова Барно Азимовна — “Ўзбекфильм” давлат унитар корхонаси актёри

 

Кодирова Давлатхон Эргашовна — Андижон туманидаги «Азимут строй» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Андижон вилояти

 

Кораблёва Надежда Владимировна — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази лаборатория бош эксперти

 

Курбанова Диларам Султановна — Мирзаобод тумани тиббиёт бирлашмасининг “Оқолтин” қишлоқ врачлик пункти мудири, Сирдарё вилояти

 

Маратова Гулзира Зариповна — Беруний туманидаги «Беруний текстил инвест» масъулияти чекланган жамияти йигирув дастгоҳи оператори, Қорақалпоғистон Республикаси

 

Молокова Людмила Ивановна — Тошкент шаҳридаги “Вега Мед Хаус” хусусий клиникаси гастроэнтеролог шифокори

 

Муртазаева Наталья Шавкатовна — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бошқармаси бўлинма бошлиғи

 

Мухамедова Угулой Низомовна — Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабининг хореография кафедраси ўқитувчиси

 

Нагашибаева Камаш Нагашибаевна — Томди тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари, Навоий вилояти

 

Нажмутдинова Дилбар Камариддиновна — Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — хотин-қизлар қўмитаси раиси

 

Назарова Людмила Хамидовна — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси инспектори

 

Наризова Иба Кушжановна — Конимех туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактаби директори, Навоий вилояти

 

Панченко Людмила Анатольевна — «Навоийазот» акциядорлик жамиятининг ишчилар таъминоти бўлими бошлиғи, Навоий вилояти

 

Пирназарова Айгул — Нукус шаҳридаги И.Савицкий номидаги давлат санъат музейи катта илмий ходими, Қорақалпоғистон Республикаси

 

Рахимджанова Илмира Рискалиевна — “Ўзбекфильм” давлат унитар корхонаси актёри

 

Рахимова Анбар — Хонқа туманидаги шахсий томорқа ер эгаси, Хоразм вилояти

 

Рашидова Надира Ильхамовна — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқий хизматни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси бош консультанти

 

Режаметова Фотима Туганбаевна — Ўзбекистон давлат ёшлар театри актёри

 

Сабирова Умида Пулатовна — Урганч шаҳридаги “Ниҳол” нодавлат таълим муассасаси директори, Хоразм вилояти

 

Халмурзаева Атиргул Исаковна — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти ҳузуридаги Тошкент ботаника боғи мутахассиси

 

Ҳикматова Холида Нусратовна — Бухоро шаҳридаги 9-оилавий поликлиника умумий амалиёт шифокори, Бухоро вилояти

 

Шарапова Гулбахор Исомовна — “Ғиждувон диагностика маскани” хусусий клиникаси директори, Бухоро вилояти

 

Юсупова Огулнабат — Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри оркестри артисти

 

 

«Жасорат» медали билан

 

 

Азизова Гулмира Хушбоқ қизи — Термиз шаҳридаги «Гулбаҳор нурли келажак» масъулияти чекланган жамияти тикувчиси, Сурхондарё вилояти

 

Дусманбетова Лариса Набиуллаевна — Пскент туманидаги имконияти чекланган болалар учун 79-ихтисослаштирилган мактаб-интернати пойабзал таъмирлаш устаси, Тошкент вилояти

 

Зулимова Дилрабо Жахонгир қизи — Ёзёвон туманидаги ҳунарманд-тикувчи, Фарғона вилояти

 

Қўшбоқова Улбўсин Соатовна — Жиззах шаҳридаги ҳунарманд-тикувчи, Жиззах вилояти

 

Мамарозиқова Махлиё Маликовна — Оқолтин туманидаги ҳунарманд-тикувчи, Сирдарё вилояти

 

Мамедова Гюльтакин Октай кызы — «Меҳрибонлик» ижтимоий ўзаро ёрдам ногиронлар жамияти Сергели тумани бўлинмаси раиси, Тошкент шаҳри

 

Муродова Азиза Худойназаровна — Китоб туманидаги ҳунарманд-тикувчи, Қашқадарё вилояти

 

Плотникова Наталья Николаевна — Қибрай туманидаги «Опа-сингиллар» ногирон аёллар жамияти раҳбари, Тошкент вилояти

 

Тохирова Гулсора Бахриевна — Ургут туманидаги ҳунарманд-тикувчи, Самарқанд вилояти

 

Эгамқулова Малика Рустам қизи — Шароф Рашидов туманидаги ҳунарманд-тўқувчи, Жиззах вилояти

 

 

«Келажак бунёдкори» медали билан

 

 

Ахмедова Нилуфар Мамуржоновна — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши қошидаги имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази Наманган вилояти координатори

 

Бурханова Сабина Фахритдиновна — Бухоро шаҳридаги якка тартибдаги тадбиркор, гилам тўқувчи ҳунарманд-уста, Бухоро вилояти

 

 

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

 

 

Абдикаримова Сайёра Сапаевна — «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари

 

Джалилова Гулнара Ахановна — Янгийўл туманидаги 48-умумий ўрта таълим мактаби директори, Тошкент вилояти

 

Нурматова Хурият Артикалиевна — Янгийўл шаҳридаги «Мarvarid kids» нодавлат мактабгача таълим муассасаси раҳбари, Тошкент вилояти

 

Разикова Дилафуруз Батиржановна — Қуйи Чирчиқ туманидаги «Самандар Дармон» хусусий корхонаси раҳбари, Тошкент вилояти

 

Усманова Васила Маматкуловна — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бош мутахассиси

 

Қиличева Раъно Ҳамидовна — Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш бўлинмасининг катта инспектори

 

 

«Шуҳрат» медали билан

 

 

Абдуллаева Дилноз Кенгешбаевна — Қўнғирот туманидаги “Wunderkind in Kungrad” нодавлат мактабгача таълим муассасаси директори, Қорақалпоғистон Республикаси

 

Абдуназимова Гулнара Исраиловна — Оққўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари — хотин-қизлар қўмитаси раиси, Тошкент вилояти

 

Аззамова Дилноз Бўрибоевна — Мирзачўл туманидаги «Мирзачўл тикувчилик мажмуаси» масъулияти чекланган жамияти бош устаси, Жиззах вилояти

 

Аралбаева Бибижан Куралбаевна — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раисининг ўринбосари

 

Ахмедова Дилбар Бўроновна — «Тадбиркор аёл» Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси раиси

 

Ахмедова Дилфуза Химматовна — Навоий вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бўлим бошлиғи

 

Ахмедова Ойдин Пулатовна — «UNICON.UZ» Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази давлат унитар корхонаси криптография илмий-тадқиқот бўлими бошлиғи

 

Ашурова Маъмура Абдирасуловна — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари тезкор гуруҳи назоратчиси

 

Бабаева Ойнисо Амбияевна — Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри биринчи тоифали вокал артисти

 

Бекмуратова Наргиза Улуғбековна — «Elegant Garment Textile» масъулияти чекланган жамияти ижрочи директори, Тошкент шаҳри

 

Бердимуратова Жамиля Менглибековна — «Ўзбекэкспертиза» акциядорлик жамиятининг «Қорақалпоқэкспертиза» шўъба корхонаси директори, Қорақалпоғистон Республикаси

 

Джаббарова Гулистон Музапаровна — Самарқанд вилояти мусиқали драма театри олий тоифали вокал артисти

 

Жумаева Санам Бақоевна — «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази Пешку тумани бўлими раҳбари, Бухоро вилояти

 

Зиганшина Гузал Равилевна — Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг судьяси

 

Ибрагимова Манзура Абдужаббаровна — Самарқанд шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти етакчи мутахассиси, Самарқанд вилояти

 

Исмаилова Саида Хусановна — Ўзбекистон давлат филармониясининг Миллий симфоник оркестри олий тоифали артисти

 

Касимбаева Мадина Анваровна — Олмазор туманидаги якка тартибдаги тадбиркор, каштачилик-сўзана устаси, Тошкент шаҳри

 

Лутфуллаева Муборак Бахруллаевна — Ўзбекистон давлат филармонияси “Ёш истеъдодлар” камер оркестри бадиий раҳбари

 

Мадрахимова Хулкар Ғуломовна — «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фондининг Ўзбекистон тумани таянч пункти директори, Фарғона вилояти

 

Маматова Ширин Мамаджановна — “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси

 

Матниязова Рано Ахмедовна — Боғот туманидаги «Коботекс» масъулияти чекланган жамияти ип ўраш машинаси оператори, Хоразм вилояти

 

Машаpипова Баpчиной Козимжоновна — «Оила» илмий-амалий тадқиқот марказининг Боғот тумани бўлими раҳбари, Хоразм вилояти

 

Мухамедова Азиза Нурмахматовна — Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри опера солисти

 

Мухитдинова Насиба Ахмадқуловна — Жиззах вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг Ҳамид Олимжон ва Зулфия филиали катта илмий ходими

 

Назарьян Армида Рубеновна — Самарқанд шаҳридаги «Эл мероси Самарқанд» масъулияти чекланган жамияти илмий раҳбари (гид-таржимон), Самарқанд вилояти

 

Оринбаева Улбосин Адилбаевна — Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси “Мухаллес” дуторчилар ансамбли бахши-созандаси

 

Пирназарова Раъно Кахаровна — Жарқўрғон туманидаги «NORTEX STYLE» хорижий корхонаси йигирувчиси, Сурхондарё вилояти

 

Рахманова Хожибиби Раимбергановна — Хонқа тумани тиббиёт бирлашмасининг “Ал-Хоразмий” қишлоқ врачлик пункти мудири, Хоразм вилояти

 

Ризаева Гулнора Шоназаровна — Каттақўрғон шаҳар драма театри актёри, Самарқанд вилояти

 

Рустамова Шохида Қоххоровна — Учкўприк туманидаги «Ғози-ғиждон» маҳалла фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси, Фарғона вилояти

 

Скворцова Ирина Евгеньевна — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий суд-тиббий ва патологик анатомия лабораторияси лаборатория мудираси

 

Содикова Шахноза Хашимовна — Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи

 

Сохибова Муътабар Худайназаровна — Поп туманидаги «Аёллар маслаҳат маркази» раҳбари, Наманган вилояти

 

Тожибаева Мукаддас Холдаровна — Поп туманидаги “Мурувват” ногиронлар интернат уйи ҳамшираси, Наманган вилояти

 

Тоғаева Назира Маманазаровна — Навоий вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси

 

Турдиева Рохат Юлдашевна — Миробод туманидаги 2-оилавий поликлиника умумий амалиёт шифокори, Тошкент шаҳри

 

Хаджиева Алия Ясиновна — Сергели туманидаги «Наджу коммунал биринчи» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раиси, Тошкент шаҳри

 

Хайитмуродова Гулчера Мавлановна — Нарпай туманидаги шахсий томорқа ер эгаси, Самарқанд вилояти

 

Хўжаназарова Максуда Мухаммадиевна — Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

 

Шамуротова Моҳичеҳра Абдинабиевна — Ўзбекистон давлат консерваторияси анъанавий хонандалик кафедраси ўқитувчиси

 

Юнусова Нигорахон Юсупжоновна — Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номидаги она тили ва адабиётини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати тарих фани ўқитувчиси, Андижон вилояти

 

 

«Шуҳрат» медали билан

(100 ёшдан ошганлар)

 

Байматова Хадича — Денов тумани, Сурхондарё вилояти

 

Боротова Рузи — Деҳқонобод тумани, Қашқадарё вилояти

 

Иморхўжаева Меҳри — Бўка тумани, Тошкент вилояти

 

Нурматова Зебижон — Тўрақўрғон тумани, Наманган вилояти

 

Разиқова Ўғилча — Марҳамат тумани, Андижон вилояти

 

Рахматова Бустон — Нарпай тумани, Самарқанд вилояти

 

Тожиева Малика — Хатирчи тумани, Навоий вилояти

 

Хожиева Санам — Шароф Рашидов тумани, Жиззах вилояти

 

Юлдашева Рузи — Элликқалъа тумани, Қорақалпоғистон Республикаси

 

Ярлакабова Шарафат — Сайхунобод тумани, Сирдарё вилояти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech