• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Танзила Нарбаева ШҲТ Иккинчи аёллар форумида нутқ сўзлади

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Танзила Нарбаева Бишкекда ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Иккинчи Аёллар форумида иштирок этди. 

Жорий йилнинг 15-16 май кунлари Бишкек шаҳрида ўтказилган мазкур форум 5 та сессиядан иборат бўлиб, унда минтақалараро ҳамкорликнинг гендер масалалари, аёлларнинг инклюзив ва барқарор ривожланишида аёлларнинг роли, ШҲТ ривожида хотин-қизларнинг ролини яхшилаш, таълим ва соғликни сақлаш тизимига инвестициялар жалб қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.

15 май куни Танзила Нарбаева мазкур форумда маърузаси билан иштирок этди. Унда юқоридаги масалаларда Ўзбекистонда яратилаётган имкониятлар, амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар ҳамда қонунчиликка киритилаётган ўзгаришлар ҳақида сўз юритди.

Шунингдек у Қирғизистон Республикасига мазкур форумни ўтказаётганлиги учун миннатдорчилик изҳор этиб, Ўзбекистон ШҲТ доирасида унга аъзо давлатларнинг аёллар ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди.

Форумнинг иккинчи кунида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларнинг иккинчи аёллар форуми ҳамда оналар кунига бағишланган “Аждодлар мероси” амалий санъат Республика ярмаркасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.


ШҲТ Биринчи Аёллар форуми 2018 йилнинг 15-18 май кунлари Хитойнинг Пекин шаҳрида бўлиб ўтганди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech