• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Тарихга муҳрланган “Ўзбек аёллари”

Пойтахтимизда давом этаётган “Tashkent Book Fest — 2019“ биринчи халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси доирасида “Ўзбекистон аёллари” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

 

Ушбу энциклопедик асар Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Ўзбекистон Миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриёти билан ҳамкорликда нашр қилинган.

 

 

Аёлни дунёнинг саккизинчи мўъжизасига қиёслашади. Аёл аслида нафақат дунёнинг, балки Яратганнинг асл мўъжизаси ҳамдир. Зеро, аёл борки, ҳаёт бор, тириклик, янгиланиш, яшариш бор. Ҳатто дунёнинг ўша машҳур етти мўъжизаси ҳам, тарихдан яхши аёнки, аёлга атаб бунёд этилган.

 

 

Шу маънода, бугун юртимизда хотин-қизларга юксак эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Айниқса, жорий йил 2 сентябрь куни давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ҳамда “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунлари аёлларни эъзозлаш масаласи давлат сиёсати даражасида эканини яна бир карра яққол намоён қилди.

 

“Ўзбекистон аёллари” китоби “Тарихга муҳрланган аёллар”, “Аёллар давлат бошқарувида”, “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони соҳибалари”, “Ўзбекистоннинг академик аёллари”, “Ўзбекистоннинг олима аёллари”, “Турли соҳаларда фаолият юритаётган аёллар”, “Маданият ва санъат соҳибалари” ва “Ўзбекистон спортчи аёллари” сингари 8 та бўлимдан ташкил топган. Китобга она Ватанимиз тараққиёти йўлида турли соҳаларда меҳнат қилаётган етакчи раҳбар устозларимиз, олима, шоира, ўқитувчи, шифокор, спортчи аёлларимиздан 100 нафари ҳақида батафсил маълумот киритилган.

 

Тақдимот маросимида мамлакатимизнинг турли вазирлик ва идораларида фаолият олиб борувчи хотин-қизлар, мазкур китобда номи қайд этилган аёлларнинг бир қисми, Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибалари, хорижлик меҳмонлар ҳамда кўргазма-ярмаркага ташриф буюрган китоб ихлосмандлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

 

 

 

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Эльмира Баситханова очиб берди.

 

Тақдимот маросими якунида йиғилганларга “Ўзбекистон аёллари” китоби совға қилинди.

 

 

 

 

Қуйидаги видеолавҳада эса китоб байрамининг энг ёрқин лаҳзалари акс этган.

 

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech