• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Тазйиқ ва зўравонликка дуч келган хотин-қизларга ҳимоя ордери берилади

Олий Мажлис Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлисида “Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кўриб чиқилди.

 

Қонуннинг мақсади хотин-қизларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида ҳамда бошқа жойларда тазйиқлар ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш, бундай ҳолатларнинг олдини олиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, шунингдек, тазйиқлар ва зўравонликдан жабрланганларни ҳуқуқий ҳамда ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашдан иборат.

 

Қонун билан жабрланувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга экани назарда тутилмоқда:

 

хотин-қизлар ўзига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилгани ёки уларни содир этиш таҳдиди тўғрисида ариза билан тегишли ваколатли органлар ҳамда ташкилотларга ёхуд судга мурожаат этиши;

 

махсус марказларда, шунингдек, бепул ишонч телефони орқали бепул ҳуқуқий маслаҳат, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиши;

 

ички ишлар органларига ҳимоя ордери бериш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилиши, ҳимоя ордери шартлари бузилган тақдирда уларни бу ҳақда хабардор қилиши;

 

содир этилган тазйиқ ва зўравонлик натижасида ўзига етказилган моддий ҳамда маънавий зарарни қоплаш талаби билан судга мурожаат этиши.

 

Бундан ташқари, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи етказилган моддий ҳамда маънавий зарарни қоплаш тўғрисида ариза билан судга мурожаат қилганида давлат божи тўлашдан озод этилади.

 

Қонунда, шунингдек, ҳимоя ордерини бериш ва унинг муддатини узайтириш, тазйиқ қурбонларига нисбатан ҳимоя ордери, ҳимоя ордери мазмуни, шунингдек ҳимоя ордерида назарда тутиладиган чекловлар назарда тутилмоқда.

 

 

Шу билан бирга, ваколатли органлар ҳамда тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи ташкилотлар тазйиқ ҳамда зўравонлик жабрланувчиларига тиббий, ҳуқуқий, ижтимоий, руҳий ва бошқа ёрдам кўрсатиш бўйича махсус марказлар ташкил этиши мумкин.

 

Тазйиқ ва зўравонлик жабрланувчиси махсус марказга жойлаштирилган тақдирда, унинг иш жойи сақлаб қолинади.

 

Зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахс хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтиши ҳам қонундан ўрин олмоқда.

 

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

Манба: ЎзА.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech