• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

“TECHNOWOMENUZ” форуми ташкил қилинди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Интелектуал мулк агентлиги, Ўзбекистон Ихтирочи аёллари маркази, Тошкент давлат аграр университети, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти билан ҳамкорликда жорий йилнинг 13-18 май кунлари “INNOWOMENWEEK” хотин-қизларнинг инновация ҳафталиги ўтказилди. “INNOWOMENWEEK” ҳафталигида иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат қилаётган 1000 нафардан ортиқ хотин-қизлар иштирок этдилар.

Ҳафталик доирасида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида 15-16 май кунлари “TECHNOWOMENUZ” форуми ташкил қилиниб, форумда мухандис ҳамда дастурчи хотин-қизларни салмоғини ва илмий-техник салоҳиятини ошириш, уларни саноат ва  ахборот коммуникация технологиялари соҳаларига кенг жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

 Жумладан, Форум доирасида ҳафталик иштирокчилари учун “Интеллектуал мулк маҳсулотларини ҳимоя қилиш ва фандаги ютуқларни тижоратлаштириш” бўйича ўқув-семинарлар ҳамда ихтирочи ва тадбиркор хотин-қизлар ишлаб чиқараётган инновацион махсулотларининг кўргазмаси ўтказилди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси тизимида фаолият юритаётган мутахассислар учун “Ахборот коммуникация технологиялари” бўйича ўқув-семинар ҳам ташкил этилиб, унда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети профессор-ўқитувчилари томонидан тингловчиларга маълумотлар берилди. Ўқув-семинар иштирокчиларига Тошкент шаҳридаги Инҳа университети томонидан сертификатлар топширилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech